Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 5 Users Statistics phone helpline


ОЛИЙ СУД ЭМБЛЕМАСИ

×

 2023-02-07 13:47:58    306

Download pdf
Print out


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фармонда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг эмблемаси кўриниши қуйидагича бўлиши айтилди. Марказда Ўзбекистон Республикаси харитаси, адолат тарозиси, китоб тасвирланган бўлиб, ўнг ва чап томонларида судьяларнинг махсус кийимидаги нишон рамзлари ва нақшлари акс эттирилган. Эмблема саккизбурчак шаклда бўлиб, ички қисми эса доирасимон шаклда тасвирланган. Доиранинг устки қисмида айланаси бўйлаб «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўзлари, пастки қисмида айланаси бўйлаб «OLIY SUDI» сўзлари ёзилган. Ёзувлар нишонлар ва нақш безаклари билан ажратилган.

Эмблема донолик, улуғворлик ва юксакликни ифода этувчи олтин, оқ, тўқ кўк, оч яшил ва оч кўк ранглар кўринишида акс эттирилган. Саккизбурчак, доиранинг нақшлари, ундаги сўзлар, адолат тарозиси — олтин рангида, китоб — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда оқ рангда, Ўзбекистон Республикаси харитаси оч яшил ва оч кўк рангда, доиранинг ички қисми олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда оч яшил ва оч кўк рангда, доиранинг айлана ён қисмлари — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда тўқ кўк рангда тасвирланган.

Доиранинг марказидаги харита — Ўзбекистон Республикасини ҳудудини англатади. Марказдаги тарози одиллик мезонини англатиб турувчи рамз маъносида, китоб эса, судьялар одил судловни фақат Конституция ва қонунларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишини ифодалайди. Доиранинг икки ён четининг ўртасида судьяларнинг махсус кийимида акс эттирилган нишон рамзи туширилган. Нишон — Ўзбекистон Республикаси гербида тасвирланган саккизбурчак билан бойитилган доирадан иборат. Икки томон нишоннинг орқа ва пастки қисмларида миллийликни ифодаловчи айланаси бўйлаб нақш безаклари тасвирланган.

 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди судьялари.