Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 11 Users Statistics phone helpline


Семинар

×

 2023-01-17 10:24:31    212

Download pdf
Print out


ФАРМОН МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ


Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декбрдаги  “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмунини тадбиркорларга етказиш ва тушунтириш мақсадида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят давлат солиқ бошқармасидан А.Эркинов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармасидан Х.Акбаров, С.Тожиходжаев, савдо-саноат палатасидан З.Солиева  ҳамда туман ҳокимлигидан О.Эргашев иштирокчиларга фармон бўйича тушунчалар беришди. 


Фармон билан 2023 йил 1 январдан бошлаб, тумандаги тадбиркорлик субъектларига бир қанча имтиёзлар берилганини тушунтиришди.


–Аввалги йилларда фойда солиғи 12 фоиз, айланмадан олинадиган солиқ 4 фоиз ва ижтимоий солиқ 12  фоиз бўлган бўлса, 2023 йилдан бу солиқлар 1 фоизга туширилди, – деди вилоят давлат солиқ бошқармасидан А.Эркинов. – 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган ЯТТлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади. Аваллари чакана савдо бўйича 200 мингсўм, бошқа йўналишларда 50 минг сўмдан тўлаб келинган.


Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар юқоридаги фармон юзасидан ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.


Ушбу семинар иштирокчилар учун фойдали бўлди.

 

Раҳматилло ШОДМОНОВ.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ