Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Судларда инсонпарварлик тамойилини қўллаш давом этмоқда
2022-12-27 12:36:34 303
Мамлакатимиз раҳбари томонидан суд ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида билиб-билмай жиноятга қўл ўриб қўйган, жазони ўташ даврида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, ўзига тўғри хулоса чиқарган фуқароларни жазо муддатларини қисқартириш, уларни ўталмай қолган асосий ва қўшимча жазолардан озод этиш амалиёти қўлланилиб келинаётгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.
Бугун жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан байрам арафасида бир қатор маҳкумлар ўталмай қолган жазо муддатларидан шартли равишда озод этилдилар.
Туман суди томонидан ўтказилган суд мажлисида Ёзёвон туман ИИБ бошлиғининг бир қатор маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этиш ҳақидаги тақдимномалари атрофлича ўрганилиб, маҳкумларнинг содир этган қилмишидан ўзларига тўғри хулоса чиқариб олганликлари, қатъий тузалиш йўлига ўтиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишаётганликлари, бундай қилмишларни бошқа такрорламасликлари ҳақидаги кўрсатмалари тингланиб, Ёзёвон туман ИИБ вакилининг маҳкумлар томонидан жазони ўташ тартиб-қоидаларига этганликлари, ўзларини ижобий томондан намоён қилганликлари ҳақида фикрларини инобатга олиб, маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 73-моддаси тартибида ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни лозим топди.
Жазо муддатларидан озод этилган маҳкумлар байрам арафасида эркин фуқарога айланиб, оилалари ва жамият учун фойдали меҳнатни давом эттиришлари мумкин бўлди.
Рахматжон АРАПОВ,
жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси.