Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ПОРЛОҚ НОМИГА МОНАНД БЎЛМОҚДА
2022-12-09 14:14:17 237
Туман марказидан олисда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларидан бири Порлоқдир.
Бу маҳаллада Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида"ги қарори бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.
Ҳусусан электр энергияси тизимини яхшилаш мақсадида 115 та таянч, 3,5 км тармоқ тортилиб, 160 кВАли ТП ўрнатилди. Бу ишларнинг бажарилиши учун 605 миллион маблағ сарфланди.
-- Ёшлар кўчасига чиққанимизга 15-20 йил бўлди, -- дейди шу кўчада яшовчи Одинахон Назарова. -- Қўлбола ясалган ёғоч столбалар яроқсиз ҳолатга келиб қолганди. Ҳукуматимиз томонидан маҳалламиз кўчаларининг электр тармоқлари янгиланишига эришилли. Бу ишларда иштирок этган барчага раҳмат.
Ҳа, Порлоқда электр энергиясини яхшилаш бўйича талайгина ишлар амалга оширилибди. Порлоқ номига монанд бўлибди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ