Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги арафасида
2022-12-07 17:53:56 250
ҚЎШИМЧА БИНО ВА СПОРТЗАЛ
18-мактаб Қатортол қишлоғининг тўнғич билим даргоҳи. 1950-йилларда қурилган хом ғиштдан мактаб бўларди. 1978 йили йўлдош бино сифатида икки қаватли ўқув биноси қурилди. Йиллар ўтиб, хом ғиштли бино бузилди. Ўқувчилар сони ортиб борди.
Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташриф протоколига асосан, мактабга бошланғич синф ўқувчилари учун ўқув биноси ва 12х24 ўлчамдаги спортзали қурилиши бошланди.
“Қўқон бинокори” МЧЖ қурувчилари томонидан 3 миллиард 640 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган янги бинолар Конституция куни арафасида фойдаланишаг топширилди.
Туман ҳокимлиги вакиллари, маҳалла аҳли иштирокида рамзий лента қирқилди. Шинам ва иссиқ синф хоналари, барча шароитга эга спортзал киши кўзини қувонтиради.
Ҳозир қурувчилардан кўпчилик норози бўлади. Лекин, бу қурувчилардан мактаб аҳли хурсанд.
Маънавият хонаси, ошхона биноларининг томига янги шифер қоқилиб, қоровулхона ҳам қуриб беришибди.
Бўлар экан-ку!
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ