Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Донорлик билан ҳаёт улашайлик!
2022-12-02 16:39:07 230
⚡️ Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Ёзёвон тумани бўлими ва ҳамкорлар ташкилотлари иштирокида ўтказилган “Онкогематологик касалликларни биргаликда енгамиз!” шиори остида Республика хотин-қизларининг “Донорлик билан ҳаёт улашайлик!” акцияси қўллаб-қувватланди.
Мазкур акцияда 100 га яқин фукаролар хайрли ва савобли ишга ҳисса қўшиб, қон топширдилар.
Акция давомида хар бир донорлик қилган фуқароларимизга туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти томонидан кофе брек ташкилланиб, уларга эътибор қаратилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати