Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ ФОЙДАЛИ СEМИНАР
2022-11-23 16:56:29 219
Туман ҳокимлиги мажлислар залида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси қабул қилингани муносабати билан семинар ўтказилди. Семинарда туман ташкилот раҳбарлари, ўринбосарлари, кадрлар бўлими бошлиқлари иштирок этишди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Эралиев семинарни очиб, сўзни вилоят бандлик бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Хабибулло Тошалиевга берди.
--Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 1995 йилдаги биринчи таҳриридан фарқли равишда, унда мажбурий меҳнатни тақиқлаш, ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслик кабилар асосий принцип этиб белгиланди,--дейди ўз сўзида Х.Тошалиев.--Давлат эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Фарғона вилояти кенгаши юристи Феруза Абдуллажонова янги Меҳнат кодекси афзалликларига кенг тўхталди. --Ўзбекистон Президенти 28 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Кодекс март ойида сенаторлар томонидан маъқулланганди. Ўшанда сенаторлар 1995 йилда қабул қилинган амалдаги Меҳнат кодекси таҳрири замонавий воқеликка мос келмаслигини таъкидлашганди.Янги таҳрирда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:
меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.
Хусусан, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.
Шунингдек, давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.
Семинар қизғин саволю-жавобларга бой тарзда ўтди. Туман ҳокими Мирзоҳид Хатамов семинарга якун ясаб, меҳмонларга ташрифлари учун миннатдорчилик билдирди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ