Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 13 Users Statistics phone helpline


ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ

×

 2022-11-22 15:37:24    227

Download pdf
Print out


Ёшлар ўртасида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳозирги кунда ёшлар орасида учраб тураётган турли оқимларга билмасдан қўшилиб кетиш ҳолатлари, ҳамда Ватанимиз равнақига путур етказмоқчи бўлиб турган диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, уларни олдини олиш, динлар ўртасида ўзаро ишонч, турли динларга эътиқод қилувчи инсонлар ўртасида ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлик, тинчлик ва тотувликни тарғиб қилиш мақсадида «Жаҳолатга қарши маърифат», «Тинчлик – энг олий неъмат» ва «Биз – ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз» шиорлари остида маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга ташриф буюрган туман ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Хатамов, «Марказий Фарғона» газетаси бош муҳаррири Азимжон Худойқулов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Малик Бойматов, вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Абдуғулом Мақсудов, Абу Хурайра жоме масжиди имом хатиби Сайфиддин Аҳмедов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ёзёвон тумани бўлинмаси раҳбари Рўзимуҳаммад Хошимов, ДИК Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Ёзёвон тумани бўйича бош мутахассиси Сардор Мўминов ҳамда тумандаги 1-,2- касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда сўз олган мутасаддилар томонидан миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга, дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган, дин ниқоби остида фаолият олиб бораётган турли диний экстремистик ташкилотларнинг ёшларни алдов йўли билан ўз сафларига қўшиб олаётганидан, ёшларни бундай гуруҳлар таҳдидидан доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиши кабилар тўғрисида фикр ва мулоҳазаларни билдирилди. Ислом дини инсоният, жамиятимизда фақатгина меҳр-муҳаббат, дўстлик, эзгу ишларни амалга оширишга даъват этувчи ягона дин эканлигини, бугунги кунда тинч ва осуда осмон остида яшаб, билимў олаётганимиз учун доимо шукроналик ҳисси ҳеч биримизни тарк этмаслиги лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари, ҳуқуқий, маданий, саводхонлик, радикализм, экстремизм, терроризмга қарши кураш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати масалалари бўйича тушунтирилди. Тадбир сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ва ёшлар ўртасида бу каби учрашувларни тез-тез ташкил қилиш ва ўтказиб туришга келишиб олинди. ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ