Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
"МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ-МЕНИНГ СУДЬЯМ"
×
2022-11-21 09:14:03 250
Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабулларни ўтказиш белгиланган. Ёзёвон МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда Фарғона вилоят судининг судьялари Ф.Аманов, Ш.Тошмирзаев, Н.Раимқулов ҳамда ЖИБ Ёзёвон туман судининг масъуллари иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва "Менинг маҳаллам-менинг судьям" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди. 13 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, хуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди. Р.АРАПОВ, ЖИБ туман суди раиси. ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ