Font size Colour Picture

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

News subscription


On the site now 50 Users Statistics phone helpline


МАЪРИФАТ МАСКАНЛАРИГА САЁХАТ

×

 2022-10-24 08:49:02    223

Download pdf
Print out


9-мактаб масъулларининг ташаббуси билан  9-синф ўқувчилари туман ҳокимлиги муассислигидаги "Марказий Фарғона" газетаси таҳририятига ташриф буюришди. У ердаги журналистларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Газетанинг қандай тайёрланиши ва мақола ёзиш ҳақида тушунчага эга бўлдилар. 
Кейинги манзил туман ҳокимлигида бўлди. Ўқувчилар туман ҳокимининг ўринбосарлари Мирзоҳид Хатамов ва Саидахон Усмонова билан учрашиб, туман ҳаётида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида маълумотларга эга бўлишди. 
 Шунингдек, зиё маскани -- ахборот кутубхона марказида бўлдилар. Кутубхонада ўқувчилар китобхонлар учун яратилган шароитлар, китоб фонди ва бошқа маълумотлар билан танишдилар. 
-- Туман ҳокимлигининг қўллаб-қувватлаши билан китоб фондимизни 28 мингдан оширилишига эришдик, -- дейди кутубхона директори Одилжон Убайдуллаев. -- Бундан ташқари электрон китобларимиз бор. Исталган китобни топса бўлади. Китобхонлар учун барча шароитлар яратилган.
Турли масканларга саёҳат ўқувчиларда яхши таассурот қолдирди.

Раҳматилло ШОДМОНОВ. 


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ