Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
САЙЁР ҚАБУЛ
2022-09-20 22:52:24 358
Ёзёвон тумани Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини биносида Фарғона вилоят судининг судьялари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, фуқаролик, оила ва меҳнат низолари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ва бошқа суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ш.Тошмирзаев, жиноят ишлари бўйича Ёзевон туман судининг раиси Р.Арапов ва жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси К.Раҳимов ҳудуд фуқароларига, шунингдек "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий масалаларда маслахатлар беришди. Янги қабул қилинган қонунлар, суд-хуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда фуқароларни қўйнаб келаётган муаммолар бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Р.АРАПОВ,
ЖИБ туман судининг раиси.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ