Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
АМАЛИЙ СЕМИНАР
2022-08-09 16:24:08 349
Деҳқончиликда ҳар дам ғанимат. Ҳар бир иш вақтида бажарилмаса, йил бўйи қилинган меҳнат зое кетиши ҳеч гап эмас. ,, Хонобод ғалабаси" фермер хўжалигида Ёзёвон ва Қўштепа туманлари сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига даҳлдор ташкилотлар мутасаддилари иштирокида амалий семинар ташкиланди.
Семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутасаддилари 15-20 кун давомида ғўза парваришини сусайтирмай, ҳосилга-ҳосил қўшиш, дефолация бўйича отрядлар ташкилаш, эртанги соя ва картошкани йиғиштириш, кузги дон экишга тайёргарлик бўйича йиғилганларга йўл-йўриқ ва тушунчалар беришди.
Ўз навбатида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, ҳоким ўринбосари Абдуҳалим Саидов ММТП раҳбарлари, пахта ва дончилик кластерлари вакилларига бажарилиши лозим бўлган деҳқончилик юмушларига виждонан ёндашишга чақирдилар.
Фермерлар ишлашяпти. Лекин бепарволикка йўл қўйиб бўлмайди. Ғўзани чанқатиш ва зарарли ҳашаротлардан сақлаб, 15-20 кун қаттиқ ишланса, кўзланган ҳосилни оламиз.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.