Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ЭРОН КОМПАНИЯСИ ,, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН "ГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРЯПТИ
2022-04-25 18:23:49 361
Халқимизда ҳар бир янги иш бошланишдан аввал, албатта барака, файз тилланиб, дуо қилинади. Ёзёвонда бунёд этилаётган ,, Янги Ўзбекистон" массиви қурилишида ана дуолар ижобатини кўряпмиз. Фарғона дарбозаси, дея ном олаётган массив қурилишига чет эллик сармоядорларни ўзига жалб қилмоқда. Бугун туман ҳокими Дилшоджон Джалилов ,,Янги Ўзбекистон" массиви қурилиш штабида Эрон Ислом Республикасининг ,, IB Consult invest" қурилиш компанияси вакили билан учрашди. Туман ҳокими чет эллик инвестор вакилига массивда қуриладиган уйлар, инфратузилма объектлари ҳақида сўзлаб берди.
Эрон компанияси вакили Карьлигаш хоним бу ердаги қурилишга қизиқиш билдириб, айни пайтда Андижон вилоятида ,, Асака сити" қурилишида қатнашаётганликларини айтди. Компания раҳбарияти билан келишиб, бу ердаги қурилишда қатнашиш истаги борлигини айтди.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.