Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ҚАМРОВ ОРТМОҚДА
2021-07-27 08:56:09 532
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 30 сентябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман мактабгача таълим бўлими томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2018 йилда жами 20 та мактабгача таълим ташкилотига 2365 нафар (28,7 фоиз) болалар қамраб олинган бўлиб, ҳозирда 8240 нафар (87.6 фоиз) болалар қамраб олинган ва қамров кўрсаткичи 59 фоизга оширилган. 2020 йил январь ойи ҳолатига жами, 86 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатган бўлса, 2021 йил I ярим йиллигида ушбу кўрсаткич 106 тага етказилди. Тумандаги жами, 9402 нафар 3-7 ёшли мактабгача таълим ёшидаги болалардан ҳозирги кунда 8240 нафари (87.6 фоиз) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Йил бошига нисбатан қамров кўрсаткичи 14 фоизга оширилган. 2021 йил якунига қадар 8787 нафар, яъни 93,5 фоиз болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш режалаштирилган.
Хонзода САРИМСАҚОВА,
туман МТБ мудири.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ