Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 10 Users Statistics phone helpline


МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА МФЙДА САЙЁР СУД

×

 2021-07-17 09:53:53    575

Download pdf
Print out


Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ва уларнинг олдини олиш бўйича ички ишлар бўлими, прокуратура, ҳокимият, суд ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қатор профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг самарасини ошириш, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда келгусида олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр судлар ўтказилиб келинмоқда. 2021 йил 15 июль куни Марказий Фарғона маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд ўтказилиб, суд томонидан ички ишлар бўлими, йўл ҳаракати ҳавфсизлиги, Давлат солиқ инспекцияси, прокуратура, мажбурий ижро бўлими томонидан аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича тўпланган ҳужжатлар асосида 43 та маъмурий ишлар кўриб чиқилди. Ушбу маъмурий ишларда жами 57 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Маъмурий ишларни судда кўриш даврида майда безорилик, ички ишлар ходими қонуний талабини бажармаслик, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш, қасддан енгил шикаст етказиш, ҳақорат, карантин қоидасини бузиш, маст ҳолда транспорт воситаси бошқариш ва бошқа шу каби ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарликка томонларнинг берган кўрсатмалари, ҳуқуқбузарларнинг қилмишидан пушаймонлиги, жамоатчилик фикри ва бошқа ҳолатларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан жазо чоралари қўлланилиб, қонун устуворлиги таъминланди. 6 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, 3 нафар шахс транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, қолган шахсларга қонунда белгиланган санкция миқдорида жарима жазолари ва огоҳлантиришлар эълон қилинди.  

Жумладан, фуқаро Д.Н. маст ҳолда жамоат жойида бақир-чақир қилиб, уятли сўзлар билан сўкинганлиги ва фуқаролар тинчлик-осойишталигини бузганлиги сабабли, Ўз.Р.МЖтКнинг 183-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.   

Р.АРАПОВ,

жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди раиси.

Ў.УМАРОВ,

Ёзёвон тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари, майор.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ