Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фуқаролар қабули
2021-07-08 15:51:51 593
СУД-ҲУҚУҚ ИДОРАЛАРИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА
Ёзёвондаги 2-касб-ҳунар мактабида республика суд-ҳуқуқ идоралари раҳбарлари томонидан Қува, Олтиариқ, Қўштепа ва Ёзёвон туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун оммавий қабул ташкилланди.
Қабул аввалида Ўзбекистон Президенти Админстрацияси шўъба мудири Бекзод Болиев бу ерга мурожаат билан келган фуқароларга бугунги тадбир давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкилланаётгани, фуқаролар давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа тамойили асосида ўтказилаётганига эътибор қаратди.
Қабулда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича адлия, суд, прокуратура, ички ишлар вазирликлари вакилларига юзма-юз мурожаат қилдилар.
Қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Халилулло Тўрахўжаев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Эшмурод Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари Озод Насимов, вилоят, туманлар ҳокимликлари мутасаддилари фуқароларни эшитдилар.
– Менинг ер-мулк масаласи бўйича муаммоим қарийб 15 йилдан буён битмасди, – дейди Қоратепа МФЙда яшовчи Раима Мўминова. – Менга қарашли бўлган ер участкасини 2016 йили туман ҳокими қарори билан бошқа шахсга бериб юборишган. Бугун хурсандман, ҳужжатларимни республика Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича суди вакилига тақдим этгандим, неча йиллардан буён сарсон юрган ишим битяпти. Бунда менга яқиндан ёрдам берган туман суди раиси Раҳматжон Араповга миннатдорчилик билдираман.
Шунингдек, Хонобод МФЙдан С. Алиева, Баҳор МФЙдан Б. Зокирова, Иштирхон МФЙдан А. Мамараҳимовнинг мурожаатлари ҳам ижобий ҳал бўладиган бўлди.
– Бугунги қабулда жами 36 нафар фуқаро турли муаммоли масалалар бўйича мурожаат қилдилар, – дейди туман адлия бўлими бошлиғи Зуҳриддин Бўтабоев. – Мурожаатларнинг 6 тасига ечим топилди. Қолганларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Тушгача давом этган қабулда 200 дан зиёд фуқаролар турли муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар қилдилар.
Оммавий қабул карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.