Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 20 Users Statistics phone helpline


ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ

×

 2021-05-24 09:32:06    574

Download pdf
Print out


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг 2021 йил 15 февралдаги фармойишига асосан вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими томонидан «Ҳуқуқий ахборот куни» лойиҳаси доирасида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошриш, муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва сайёр давлат хизматларини кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Қорасой МФЙда тадбир ўтказилди. Қорасой, Тараққиёт, Истиқлол МФЙларда яшовчи ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож аҳолининг муаммолари ўрганиб чиқилди.Тадбирда тегишли ташкилот, идора раҳбарлари қатнашдилар.Аҳоли вакиллари Сайёрахон Музаффарова, Латофат Мирзаева, Гулноза Раҳмонова, Гулнора Аҳмедова, Робия Акбарова, Хурсанали Раҳмонов, Мунаввар Тожибоева, Маҳфиратхон Аҳмаджонова, Маҳлиё Абдуҳакимова томонидан кўчаларни шағаллаштиришда ёрдам, болалар пули, моддий ёрдам пули олиш тартиби, расмий ишга жойлашиш, уй-жой масаласи, кадастр ҳужжатти, МТТга болаларни жойлаш тартиби, тиббий даволаниш ва шу каби муаммолар айтилди. Билдирилган мурожаатлар тегишли ташкилот вакиллари томонидан эшитилиб, қонун доирасида ҳал этиш бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилиб, айрим муаммолар жойида ижобий ҳал этилишига эришилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ