Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 8 Users Statistics phone helpline


Қишлоқ хўжалигида пркурор назорати

×

 2021-04-13 16:51:50    597

Download pdf
Print out


ВАҚТ КУТИБ ТУРМАЙДИ

Ёзёвон туманида вилоят прокуратураси ишчи гурухи томонидан жорий йилнинг 10-11 апрель кунлари қишлоқ хўшжалиги экинларини экиш ва агротехник тадбирлар ўтказилиши аҳволи мониторинг қилинганида бир қатор камчиликлар аниқланди.

Ўрганиш жараёнида туманда чигит экиш жараёнида бир қатор камчиликларга йўл қўйиб келинаётганлиги аниқланди.

Жумладан, туман ИИБ ва ДСИ секторида штаб фаолияти йўлга қўйилмаган, ўрганиш кунида штабда бирор-бир масъул шахс мавжуд эмаслиги, штаб берк эканлиги аниқланди.

Туманда чигит экиш отрядлари фаолияти ҳам тўғри йўлга қўйилмаган, улар фақатгина қоғозда шакллантирилган бўлиб, аксарият чигит экилаётган дала майдонларида йўқ эканлиги аниқланди(ваҳоланки, уларга 2 млн. сўмдан иш ҳақлари берилган).

Масалан, туман ДСИ бошлиғи секторидаги “Шижоатли порлиқ замини”, “Агроинсест”, ИИБ секторидаги “Фар Қоракўл”, “Фар Нурмуҳаммад” феремр хўжаликларида чигит экилаётган бўлсада, экиш отряд раҳбари ёки унинг аъзолари мавжуд эмас.

Чигит экиш ишлари айни авж паллага чиққан бўлсада, жорий йилнинг 11 апрель куни ҳолатига жами 1075 гектар ёки 21 фоиз майдон текисланмаган.

Туманда 66 гектар ёки 1,5 фоиз (жами тексиланганга нисбатан) майдон сифатсиз текисланган.

Жорий йилнинг 11 апрель куни жами 3 та сеялка сабабсиз ишга жалб этилмаган.

Туманда жорий йилнинг 11 апрель ҳолатига 2668 гектар майдонга чигит экилган бўлсада, кадастр бўлими томонидан 188 гектар майдонга сертификат берилмаган.

Уруғлик тарқатиш шахобчаси ишчи хизматчиларига ҳар етарли шарт-шароит яратилмаган, уруғлик чигитни ҳисоби тўлиқ юритилмаган.

Масалан, “Хонобод” ва “Қоратепа” урурғлик чигит тарқатиш шаҳобчалари ишчи ходимларига махсус кийим тарқатилмаган, уруғни ивитиш учун асбоб-ускуналар етарли эмас ҳамда уруғлик чигитларни кирим-чиқим дафтари юритилмаган.

Туманда бошоқли дон экилган майдонларда амалга оширилаётган агротехник тадбирлар ҳам қониқарсиз аҳволда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги «2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда умумий назоратни амалга ошириш сектор раҳбарлари зиммасига юклатилган.

Бироқ, юқоридаги қарор талабларини ўз вақтида бажармаганлиги оқибатида тумандаги 111 гектар ғалла майдони суспензия қилинмаган.

Шунингдек, тумандаги жами 14 та фермер хўжалигининг 210 гектар ғалла майдони шарбат усулида суғорилмаган.

Шарбат усулида суғорилмаган майдон ҳоким секторида 63 гектар, прокурор секторида 40 гектар, ИИБ секторида 54 гектар, ДСИ секторида 54 гектарни ташкил этади.

Тумандаги жами 18 та фермер хўжалигининг 141 гектар ғалла майдонларига маҳаллий ўғит олиб чиқилмаган.

Тумандаги жами 17 та фермер хўжалигининг 69 гектар ғалла майдонлари бегона ўтдан тозаланмаган.

Тозаланмаган майдонлар ҳоким секторида 23 гектар, прокурор секторида 18 гектар, ИИБ секторида 12 гектар, ДСИ секторида 16 гектарни ташкил этади.

Тумандаги жами 9 та фермер хўжалигининг 97 гектар ғалла майдонлари қолоқ ҳолатга келиб қолган.

Шунингдек, сабзавот, полиз ва картошка экилиши, чорвачилик фермер хўжаликларига ер ажратиш, тутзорлар ташкил этиш борасида ҳам қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Чигит экиш, ғалла парваришида ҳар кун ғанимат. Вақтни қадрига етган ютади, эртага уялиб қолмайди.

Б.ИБРАГИМОВ,

вилоят прокуратураси аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилиги ижроси устида назорат бўлими прокурори.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ