Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ТИББИЁТ ПАХТАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛЯПТИ
2021-04-10 09:05:51 592
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқларига асосан туманда 2021 йилда амалга оширилиши белгиланган ҳамда янгидан шакллантирилган инвестиция лойиҳалари доирасида 39 та умумий қиймати 81 млрд. 106 млн. сўм, шундан банк кредитлари 14 млрд 828 млн сўм, ўз маблағлари 50 млрд. 636 млн. сўм, хорижий кредит линияларидан 1435 минг.доллар, яратиладиган янги иш ўринлар сони жами 202 та бўлган лойихалар манзилли рўйхати тасдиқланган.Манзилли рўйхатга асосан "Низомов Баҳодир Ғуломович" хусусий корхонаси томонидан тиббиёт пахтасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойи-ҳаси шакллантирилган. Лойиҳани амалга ошириш учун 1 млрд. сўм лойиҳа ташаббускори томонидан сарфланди.Ушбу лойиҳа ҳозирги кунда тўлиқ ишга туширилди. 5 та янги иш ўринлари яратилди. Корхонада йиллига 100 тонна 2,5 млрд. сўмлик махсулот ишлаб чиқарилади.
Авазбек СУЛАЙМОНОВ,туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари.ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ