Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 14 Users Statistics phone helpline


ОЛИМПИАДА ҒОЛИБИ ҚУТЛАНДИ

×

 2021-03-29 17:40:33    586

Download pdf
Print out


21-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Абдужалилова Мубинабонунинг Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ўтказилган ментал арифметика бўйича олимпиадада фахрли 2-ўринни эгаллаб, Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган халқаро олимпиадага йўлланмани қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.Арифметика бўйича Олимпиада ғолибини табриклаш учун сектор раҳбарлари – ИИБ бошлиғи Х.Тошпўлатов, ДСИ бошлиғи А.Ахунов, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари А.Худойқулов 21-мактабда бўлишди. Ғолиб ўқувчини туман ҳокимлиги, секторлар номидан табриклаб, совғалар топширишди.Туман халқ таълими бўлими мудири Ф.Юлдашев мактаб кутубхонасига “Ўзбекистон маданий мероси” китоблар тўпламининг беш жилдини топширди.Меҳмонлар ғолиб қизимизнинг синфдошларига ҳам яхши тилаклар билдирдилар. Мубинабонуни Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган халқаро олимпиадада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, олий ўринлар эгаллашини тиладилар.Учрашувда Мубинабонуга рақамларни қўшиш, айриш бўйича берган амалларини ўқувчи дарровда оғзаки бажариб, жавобини айтгани барчани қойил қолдирди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ