Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 11 Users Statistics phone helpline


Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон ДЖАЛИЛОВ:

×

 2021-02-08 16:31:45    663

Download pdf
Print out


“ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИШ – АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ”

Туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг “Ёзёвон 24” ва қатор телеграм каналларида ҳоким қабули ҳақида эълон берилганди. Эрталабданоқ Тадбиркорлар марказига ўз муаммосини ҳал қилишни ният қилган юртдошларимиз кела бошладилар. Шундай қилиб, Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Джалилов бугунги иш кунини Тадбиркорлар марказида тадбиркорлар ва ишбилармонларни қабул қилиш билан бошлади.

 

 

Қабул аввалида ҳоким юртимизда тадбиркорлик ҳаракатига берилаётган эътибор ҳақида гапириб, “тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш барча раҳбарларнинг асосий иши бўлади. Қабул шунчаки эмас. Тадбиркорлар муаммоси қонун даражасида ҳал этилади”, деди.

 

 

Муҳаммаджон Абдураҳмонов ёғочни қайта ишлашни кенгайтириш учун кредит, Акбаржон Каримов Ёёзвонда асаларичилик уюшмаси тузиш, Абдубанноб Каттабеков ёшлар меҳнат гузари қуришни якунлашга кредит ва шунга ўхшаган масалаларда 20 дан ортиқ тадбиркорлар ҳокимга мурожаат қилди. Ҳоким ҳар бир мурожаат ечими бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқларни муддатини белгилаган ҳолда берди.

 

 

– Мурожаатдаги масаланинг ечишни имкон бўлмаса айтинг, тадбиркорларни умидвор қилишни кераги йўқ, – деди туман ҳокими раҳбарларга.

 

 

Қабул давомида АЁҚШ, метал конструкциялари ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича сўровлардан кўриняптики, Ёзёвонда ишчанлик салоҳияти ошяпти.

– Кўмир сотиш билан шуғулланаман, – дейди қорасоқоллик Нодирбек. – Жойнинг эгаси ҳар машинадан 200 кг ижара ҳақи олади деди. Суриштирсам бу жой туман заҳирасида экан. Менга бу ерни вақтинча бириктириб берилса, ўша 200 кгдан кўмирни кам таъминланган оилаларга бераман.

 

 

Бу тадбиркорга бугуноқ ерни вақтинча бириктириш ҳақида ҳужжатлар тайёрлашни кадастр бўлими раҳбарларига топшириқ қилиб берилди.

Икки соат давомида ҳоким 20 дан ошиқ тадбиркорларни қабул қилди. Кўпгина масалаларга шу жойда ечим топилди. Баъзиларини ҳоким бориб устида ҳал қилишини айтди.

Шунингдек, 2-, 3-сектор раҳбарлари И.Ходжаев, Х.Тошпўлатов ҳам тадбиркорларни қийнаётган муаммоларини тинглашди ва ечими бўйича йўл-йўриқлар беришди.

 

 

Бундай қабуллар ҳар душанба куни ўтказилади.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ