Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
2021 ЙИЛ: ЯНГИ МАРРАЛАР, ЯКДИЛ ҚАДАМЛАР
2021-01-19 16:59:37 726
Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси қизиқиш билан ўрганилмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Мурожаатномада 150 дан зиёд йўналишлар белгиланган. Мавжуд муаммолар айтилиб, уларнинг ечимларига батафсил тўхталган.
Туманимиздаги тўртта секторда Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” номли тадбирлар ташкилланди. Тадбирда ҳудуддаги нуроний отахон-онахонлар, зиёлилар, МФЙ раислари, фермерлар иштирок этдилар. Йиғилганларга сектор раҳбарлари тадбирнинг мақсадини қисқача баён қилдилар.
Шундан сўнг 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб номланиши борасидаги видеоролик намойиш этилди.
Тошкент Давлат юридик университети, Фарғона Давлат университети, Фарғона политехника институти профессор-ўқитувчиларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари юртдошларимизга мурожаатномадан кўзланган мақсадни халқона, жайдари тилда тушунтириб бердилар.
Тарғибот гуруҳи аъзолари Мурожаатномадаги давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш борасида илгари сурилган масалалар, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга доир белгиланган устувор йўналишлар, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш борасидаги вазифалар, ижтимоий соҳани ривожлантиришга доир илгари сурилган ғоялар, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларни кенг шарҳлаб бердилар.
Маъруза билан бирга мақсадлар сари ҳаракатланишда бошланган ишларимизда иҳлос ва ҳафсала қилиш, қўл урган ишларимизни юқори сифатда, бекаму-кўст бажариш зарурлигини тараннум этувчи видеороликлар намойиш этилди.
Туман ҳокимлиги, 7-, 38-мактабларда ташкилланган тадбирларда сектор раҳбарлари барчани Мурожаатномада кўтарилган вазифаларни амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшишга даъват қилди. Улар Мурожаатномадан ўрин олган ғояларнинг амалий рўёби ҳар бир инсонга даҳлдорлилигини асослаб бердилар.