Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Ёзёвон тумани ҳокими Й.Ў.Бойигитовнинг туман кенгаши сессиясида 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ҳамда келгуси йил режалари борасида Ёзёвон халқига МУРОЖААТИ
2020-12-10 16:45:19 1350
Ассалому алайкум ҳурматли депутатлар!
Сессия қатнашчилари!
Сизларга маълумки, шу йил бошида муҳтарам Президентимиз томонларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган мурожаатларида 2020 йил учун улкан режа ва мақсадларни белгилаб берган эди. Бироқ жаҳон миқёсида юзага келган коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз барчамизнинг иродамизни жиддий синовдан ўтказди. Тош келса кемириб, сув келса симириб тобланган халқимиз бу оғир кунлардан ҳам ўзининг сабр-матонати, меҳр-оқибати ва меҳнаткашлиги билан янада кучли бўлиб ўтмоқда.
Биз Ёзёвон тумани рахбарлари ҳам туманимиз фуқаролари, азиз халқимиз ва сиз депутатларимиз олдида мурожаат билан чиқиб, 2020 йил давомида амалга оширадиган ишларимиз, эришиладиган натижаларимиз юзасидан ўз ахборотларимизни бериб ўтганмиз. Мана бугун ушбу қилинган мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар хамда 2021 йилда олдимизда турган вазифалар тўғрисида хисобот беришга ва мурожаат кабул килишга тўпланиб турибмиз.
Барчангизга сир эмаски жорий йил 24-сентябрь куни Муҳтарам Президентимиз раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда туман ва шаҳарлар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ажратилди.
Ушбу бахолаш мезонига асосан Ёзёвон тумани ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Республикадаги 33 та “қониқарсиз” деб топилган туманлар қаторидан ўрин олди.
Хурматли депутатлар, йигилишимиз қатнашчилари!
Ёзёвон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда туманда 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ва “қизил” ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича қуйидагилар ишлар амалга оширилди.
Туманда саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 2019 йил якунлари билан жами 88 млрд.сўмга бажарилган бўлиб, 2020 йил 3-чорак якунига кўра 115,6 млрд сўмни ташкил этди. 2020 йил якунига жами 154,5 млрд сўмга (102.6%) етказилиши бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда. Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш хажмлари йил якунларига қадар 802 млрд.сўм (103%) га, Хизмат кўрсатиш сохаси бўйича 184,3 млрд. сўм (100,9%), Чакана савдо махсулотлари хажмлари 370,6 млрд.сўм (102,8%) га қурилиш ишлари 142,9 млрд.сўм (105,5%) га бажарилиши бўйича аниқ прогнозлар белгилаб олиниб ишлар ташкил этилмоқда.
Ушбу кўрсаткичлар аҳоли жон бошига хисобланганда саноат махсулотлари хажми 1 млн 383 минг сўм (+547,7 минг), қишлоқ хўжалиги махсулотлари хажми 7 млн 422 минг сўм (+870,4 минг), Хизмат кўрсатиш хажмлари 1 млн 651 минг сўм (+137 минг), чакана савдо махсулотлари хажми 3 млн 321 минг сўм (+100 минг), қурилиш ишлари хажми 1 млн 280 минг сўмни (+210 минг) ташкил этади.
Ёзёвон туманида 2020 йил давомида 35 та янги инвестиция лойихалари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ушбу лойихалар амалга оширилиши натижасида жами 86 млрд 251 млн. сўм шундан, ўз маблағларидан 29 млрд 661 млн. сўм, банк кредитлари 56 млрд 590 млн. сўм, хорижий кредит линиялари 3 млн 515 минг АҚШ доллар маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда лойихалар амалга оширилиши натижасида 247 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Хозирда ушбу лойихалардан 31 таси амалга оширилган бўлиб, натижада жами 63 млрд 734 млн. сўм шундан, ўз маблағларидан 16 млрд 36 млн. сўм, банк кредитлари 16 млрд 883 млн. сўм, хорижий кредит линиялари 3 млн 57 минг.АҚШ доллар маблағлар ўзлаштирилган ҳамда 188 та янги иш ўринлари яратилган.
Шундан:
Саноат йўналишида – 9 та лойихалар, жами 9 млрд 840 млн. сўм (ўз маблағлари хисобидан жами 1 млрд 900 млн. сўм, банк кредити 2 млрд 900 млн. сўм, хорижий кредит 500 минг АҚШ.доллар), сарфланиб 66 та янги иш ўринлари яратилди.
Туманда асосан саноат йўналишида пахтани қайта ишлаш, нон ва нон махсулотлари, қандолат махсулотлари ишлаб чиқариш, текстил ва тўқимачилик йўналишларида лойихалар амалга оширилди.
Хизмат кўрсатиш йўналишида – 7 та лойихалар, жами 12 млрд 470 млн. сўм (ўз маблағлари жами 5 млрд 437 млн. сўм, банк кредити 7 млрд 033 млн. сўм), сарфланиб 59 та янги иш ўринлари яратилди.
Қишлоқ хўжалик йўналишида – 16 та лойихалар, жами 41 млрд 424 млн. сўм (ўз маблағлари жами 8 млрд 700 млн. сўм, банк кредити 6 млрд 950 млн.сўм, хорижий кредит 2 млн 557 минг АҚШ.доллар), сарфланиб 63 та янги иш ўринлари яратилди.
Ушбу йўналишда ишларни давом эттириш мақсадида туманда 2021 йил учун 111 та янги инвестиция лойихаларини амалга оширишни ўзимиз учун белгилаб олдик. Лойихаларни амалга оширилиши натижасида жами 585 млрд 313 млн. сўм шундан, ўз маблағларидан 214 млрд 376 млн. сўм, банк кредитлари 30 млрд 032 млн. сўм, хорижий инвестициялар 32 млн 795 минг АҚШ доллар, маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда лойихалар амалга оширилиши натижасида 1 533 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Саноат йўналишида – 29 та лойихалар, жами 448 млрд 457 млн. сўм (ўз маблағлари жами 116 млрд 331 млн. сўм, банк кредити 5 млрд 314 млн. сўм, хорижий инвестициялар кредит 31 млн 440 минг АҚШ.доллар), 714 та янги иш ўринлари.
Хизмат кўрсатиш йўналишида – 55 та лойихалар, жами 106 млрд 618 млн. сўм (ўз маблағлари жами 88 млрд 057 млн. сўм, банк кредити 18 млрд 706 млн. сўм), 682 та янги иш ўринлари.
Қишлоқ хўжалик йўналишида – 27 та лойихалар, жами 30 млрд 238 млн. сўм (ўз маблағлари жами 9 млрд 970 млн. сўм, банк кредити 6 млрд 340 минг.сўм, хорижий кредит 1 млн 355 минг АҚШ.доллар), 137 та янги иш ўринлари шулар жумласидандир.
2020 йилда катта лойихаларимиздан бири “Бахромбек” фермер хўжалиги (Ғаллачилик кластери) қошида “Дон маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил қилиш” лойихасини амалга ошириш натижасида 20 та янги иш ўринлари яратилиши баробарида аҳолини сифатли ун махсулотларига бўлган талабини қисман қондиришга эришилади. Ушбу корхонада хозирда сўнги монтаж ишлари олиб борилмоқда. Яна бир йирик лойихаларимизда бири “Фар Ёз Инновация” МЧЖ томонидан замонавий иссиқхона ташкил этилди ҳамда ушбу иссиқхонда хозирда 30 га яқин фуқаролар ўзи иш ўринларига эга бўлдилар. Шунингдек 2021 йил учун амалга оширилиши белгиланган йирик лойихалардан “Асли Бахор” МЧЖ томонидан умумий қиймати 310 млрд.сўм бўлган Бирлашган Араб Амирлик давлатидаги инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этиладиган цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойихаси бўйича иш олиб борилмокда.Ушбу лойихани ишга туширилиши натижасида қарийиб 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, туманда мавжуд бўлган “Гулистон” кичик саноат зонасига қўшимча равишда 2020 йилда вилоят ҳокимимизнинг ташаббуслари билан қўшимча яна 2 та кичик саноат зоналари ташкил этилди. Ушбу саноат зоналарида асосан қурилиш материаллари, электротехника махсулотлари, импорт ўрнини босувчи махсулотлар ишлаб чиқариш лойихаларни амалга оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз. Ушбу мақсадлар йўлида хозирда саноат зоналари қошида жами 125 млрд. 230 млн. сўмлик 25 та лойиҳалар амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу лойихаларни амалга оширилиши натижасида қўшимча 150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган.
Туманда 2020 йил январ холатига жами 16 та экспорт қилувчи корхоналар фаолият кўрсатган бўлса, хозирги кунга ушбу корхоналар сони 20 тага етди. (саноат 12 та, қишлоқ хўжалиги 8 та.)
2020 йил давомида тумандаги корхоналар томонидан жами 8 млн 268,0 минг АҚШ. доллари шундан, саноат йўналишида 2 млн 128,0 минг, қишлоқ хўжалиги йўналишида 6 млн 140,0 минг. АҚШ.доллари миқдорида махсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, 2020 йил бошидан 5 декабр куни холатига амалда жами 7 млн 212 минг.АҚШ.доллар, йиллик прогноз режага нисбатан 87,2 фоиз экспорт амалга оширилди. (саноат 1 млн 685 минг. АҚШ.доллар 79,2 фоиз, қишлоқ хўжалик5 млн 527 минг. АҚШ. доллар 90,0 фоиз ).
Шунингдек 9-ойлик прогноз режа 6 414,3 минг. АҚШ. долларга нисбатан 104,9 фоиз (саноат 95,3 фоиз, қишлоқ хўжалик 108,2 фоиз )га бажаришга эришилди.
Экспорт қилувчи корхоналарни хар томонлама қуллаб-қувватлаш мақсадида 2 та корхонага жами 2 млрд 880 млн. сўм айланма маблағлар учун кредит маблағи ажратилди. (“Авангард Эксим” МЧЖга 2 600 млн.сўм, “Умидхожи” МЧЖга 280 млн.сўм), 5 та корхоналарга ортиқча тўланган 2 млрд 53 млн.сўм қўшилган қиймат солиқлар (ҚҚС) қайтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли хамда Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг 2019 йил 17 декабрдаги “Ёзёвон туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги
250-сонли қарорлари ижроси юзасидан жорий йил учун жами 71 млрд 617.3 млн сўм даромадалар режаси белгиланган бўлиб, бугунги кунда 67 млрд 251.5 млн сўм маблағлар тушурилиб ой якунига қадар 7 млрд 724,6 млн сўм тушумлар тушиши кутилмоқда. Йиллик режа 74 млрд 976,1 млн сўмга режага нисбатан 3 млрд 358,8 млн сўмга ортиқ ёки 105,0%га бажарилишини таъминлашни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз.
Туманда хунармандчилик, касаначилик йўналишларини ривожлантириш мақсадида 2020 йил давомида тумандаги тижорат банклари хисобидан жами 5 млрд 201 млн сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилиши натижасида 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, туманда аҳолини касб-хунарга ўқитишни янги тизимини ташкил этиш мақсадида тумандаги 2-сонли касб-хунар мактаби негизида “Мономарказ” ташкил этилди. Ушбу марказда тумандаги касб-хунарга қизиқиши бўлган фуқароларимиз эркаклар сартарошлиги, компютер саводхонлиги ҳамда тикувчилик йўналишларида ўқиб ўрганишлари мумкин.
Кичик бизнесни ривожлантириш йўналишдаги тахлилларга тўхталадиган бўлсак бу борада ҳам 2020 йилда ўсиш суъатлари таъминланганлигини кўришимиз мумкин. Жумладан 2018 йилда 78 та, 2019 йилда 129 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилган бўлса шу йилнинг 1-декабр холатига жами 206 та кичик бизнес субъектлари (шундан, 113 та маъсулияти чекланган жамият, 41 та хусусий корхона, 50 та оилавий корхона, 2 та унитар корхона) ташкил этилди. Ушбу йўналишга туман тижорат банклари томонидан қарийб 12 млрд 500 млн сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек туманда тадбиркорликни ривожлантириш ва улар олдида турган муаммоли масалаларни хал этиш мақсадида 2020 йил октябр ойидан бошлаб “Тадбиркорлар уйи” фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу масканда тадбиркорлар учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, замонавий компютерлар билан жихозланган. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида 10 дан ортиқ ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гурух доимий фаолият олиб боришмоқда. “Тадбиркорлар уйи”га шу кунга қадар жами 37 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 24 таси ижобий хал этилди, 4 та мурожаат эгасига тушунтиришлар берилди хамда 9 та мурожаатларни ўрганиш жараёни давом этмоқда. Шу ўринда Сиз сессия иштирокчилари депутатларимиз ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари орқали туманимиздаги тадбиркорларга мурожаат қилмоқчиман.
Хурматли туманимиз тадбиркорлари Сизларни қийнаб келаётган хар қандай муаммоли масалаларни хал этиш учун мен ва 3 та сектор рахбарлари ҳамда бизнинг жамоамиз туну кун хизмат қилишга тайёрмиз. Мархамат қилиб янги ташкил этилган “Тадбиркорлар уйи”га ёки ижтимоий тармоқлардаги сахифаларимиз орқали бемалол мурожаат қилишларингиз мумкин. Амалга оширмоқчи бўлиб юрган янги ғоялар ва таклифларинг бўлса тадбиркорлар уйига мурожаат қилсаларинг ушбу ғояларни лойихага айлантириб биргаликда амалга оширамиз. Хурматли тадбиркорлар туманимиз равнақига, янги иш ўринлари яратилишига, аҳолимизни реал даромадларини оширишга ўз хиссаларингизни қўшишингизни сўраб қолардим.
Хурматли депутатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари!
Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 5-октябрь куни қабул қилган ПФ-6079-сонли «Рақамли Ўзбекистон—2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ҳамда фармоннинг 11 а иловаси билан «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида 2020 йилда Фарғона вилояти Ёзёвон туманини рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» тасдиқланганлиги биз Ёзёвон тумани халқини айниқса ёшларимизни жудаям хурсанд қилди. Бу албатта бизни туман аҳолисига берилган катта имконият.
Мазкур йўл харитасида жами 46 та чора-тадбирлар киритилган бўлиб, 5 млрд 401 млн.сўм сарфланиши белгиланган.
Шунингдек 20 та лойиха яъни Рақамли инфатузилма йўналишида 3 та, Давлат бошқаруви йўналишида 2 та, Ижтимоий соҳада 7 та, Коммунал хўжалиги соҳасида 1 та, Қишлоқ хўжалиги соҳасида 5 та, Ўқитиш ва малака ошириш йўналишида 2 та лойихалар амалга оширилиши режалаштирилган. Хозирги кунга келиб ушбу йўналишда 1 млрд 31 млн.сўм вилоят бюджетидан маблағлар ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар асосан тумандаги мактаблар ҳамда мактабгача таълим муассаларида ва туман тиббиёт бирлашмасида рақамли технологияларни жорий этиш мақсадларига йўналтирилмоқда.
Шунингдек ушбу лойихалар доирасида туманда мавжуд бўлган “Марказий сув омбори”даги сув ресурсларини, балиқчилик хўжаликларининг сунъий хавзаларидаги сувларни ҳамда пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларини ерлари мелиоратив холатини электрон назорат қилиш тизимларини ишга тушириш режалаштирилган.
Иқтисодий ривожлантириш ишлари қаторида ўтган 2020 йилда туманимизда қурилиш сохасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди ҳамда амалга оширилиши давом эттирилмоқда.
Хусусан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 декабрь кунги “Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-4565-сонли қарорига асосан 2020 йилда тумандаги жами 6 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур объектларга жами 9 млрд. 456 млн.сўм маблағлар ажратилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда ушбу дастурга асосан режалаштирилган барча лойиҳаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилиб, объектлар фойдаланишга топширилди.
Жумладан: “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 80 ўринга мослаштирилган 8-сонли мактабгача таълим ташкилотига 2 млрд 700 млн сўм маблағлар эвазига тўлиқ қайтадан 120 ўринга мўлжалланган бинолари қуриб битказилди ҳамда замонавий мебел жихозлари билан таъминланди.
Марказий Фарғона маҳалла фуқаролар йиғинидаги 60 ўринга мослаштирилган
24-сонли мактабгача таълим ташкилотига 2 млрд 200 млн сўм маблағлар сарфланиб 120 ўринли янги мактабгача таълим муассасаси қуриб битказилди ҳамда замонавий мебел жихозлари билан таъминланди.
“Тошховуз” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 210 ўринли 34-сонли умумтаълим мактабига 2 млрд 300 млн сўм маблағлар хисобидан қўшимча 270 ўринли бино қуриб битказилиб, замонавий жихозлар билан таъминланди ҳамда умумий ўқувчи сиғими 480 ўринга етказилди.
Туман санитария эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими биноси жами 500 млн сўм маблағлар эвазига тўлиқ қайта таъмирланди ҳамда вакцина сақлаш омбори ташкил этилди.
Туман прокуратураси биносига 1 млрд 215 млн сўм маблағлар сарфланиб тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Янгиобод қишлоғи худудидаги 1,2 км суғориш тармоғи 190 млн сўм маблағлар хисобига тўлиқ реконструкция қилинди.
Шунингдек: Туман марказида бюджет маблағлари хисобидан жами 1 млрд. 500 млн.сўм маблағлар сарфланиб, янги замонавий “Ахборот кутубхона маркази” қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди. “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғини “Андижон” кўчасида “Кадастр агентлиги Ёзёвон туман бўлими” га 1 млрд. 300 млн сўм, туман “Бандликка кўмаклашиш маркази” учун 1 млрд. 400 млн.сўм маблағлар хисобига маъмурий бинолар қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди.
Тумандаги жами 11 та маҳалла фуқаролар йиғинлари (Ёзёвон, Баҳор, Гулистон, Юқори Сойбўйи, Хонобод, Тараққиёт, Чўлигулистон, Дўстлик, Порлоқ, Гузарбоши ҳамда Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғинлари)га жами 72 сотих ер майдонлари давлат хусусий шерикчилик асосида маъмурий бинолар қурилиши учун ажратиб берилган бўлиб, ҳозирги кунда Хонобод, Порлоқ, Дўстлик, Юқори Сойбўйи ҳамда Чўлигулистон маҳалла фуқаролар йиғинларида маъмурий бино қурилиши ишлари олиб борилмоқда. Бироқ ушбу маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларни қурилиш жараёнида етарлича ишлар ташкил этилмаяпди.
Шунингдек, Тумандаги бир неча йиллардан буён қаровсиз холда турган Истироҳат боғи ҳамда боғ худудидаги эски чойхона ва бошқа иншоотлар бузиб ташланиб тадбиркорлар томонидан 650 млн сўм маблағ сарфланиб, “Нуронийлар” маскани янги қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди.
Истирохат боғи умумий қиймати 1 млрд 200 млн сўмдан зиёдроқ маблағ эвазига тўлиқ қайта таъмирланиб замонавий болалар учун турли ҳилдаги атракционлар ҳамда аҳолини мароқли дам олишлари учун музқаймоқ ва салқин ичимликлар дўконлари қуриб битказилиб, фойдаланишга топшириш арафасида.
“Бахор” маҳалла фуқаролар йиғинида умумий қиймати 4 млрд. 472 млн сўм бўлган “Ҳунармандлар миллий маркази” биносининг қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ушбу обеъкт 2021 йилнинг март ойида фойдаланишга топширилиши белгиланган.
Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида яна бир иншоат Андижон кўчасида жойлашган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари”га бағишланган монументал санъат ёдгорлигини мукаммал таъмирлашга ҳамда ёдгорлик худудини ободонлаштиришга рухсат бериш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб 300 млн сўмга лойиҳа смета хужжатлари расмийлаштирилди.
Ҳозирда ёдгорлик мукаммал таъмирлаш ҳамда атрофини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари туман марказий кўчаларини тубдан қайта қуриш, қиёфасини яхшилаш мақсадида 2021 йилда “Мустақиллик” кўчасининг 1,2 км қисмини умумий қиймати 7,0 млрд сўм Республика бюджети маблағлари хисобидан реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирги кунда объектнинг лойиҳа-смета хужжатлари “Фарғона Йўл Лойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилмоқда.
Шу ўринда туманимиздаги аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ҳамда алохида таъкидлашим лозим. Жумладан: “Тошховуз” маҳалла фуқаролар йиғини худудида 121 та 4 сотихли 3 хонали намунавий лойихалар асосида уй-жойлар қурилиши учун ер майдонлари ажратилган бўлиб, хозирги кунда 3 та массивларда 10 та хусусий пудрат ташкилотлар томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Туманда 2021 йил якунига қадар жами 10 та 4-5 қаватли замонавий услубдаги турар жойлар бинолари қурилиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, хозирги кунда 3 та массивларда 7 та 4 ва 5 қаватли, жами 200 та хонадонлардан иборат бўлган турар жой мажмуалари қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, 2021 йилда сиз азизлар билан бирга кўп ўзгаришларга янги уй-жойларни фойдаланишга топширилишига ҳамда энг асосийси уйлик бўлган фуқароларимиз қувончларига гувох бўламиз.
Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 25 ноябрь кунги “Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4898-сонли қарорига асосан қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, худудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, мухандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соха объектларини барпо этиш орқали аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида тумандаги жами 11 та маҳалла фуқаролар йиғинлари (Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини, Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғини, Сувлиариқ маҳалла фуқаролар йиғини, Қорасоқол маҳалла фуқаролар йиғини, Юқори маҳалла фуқаролар йиғини, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини, Қорасой маҳалла фуқаролар йиғини, Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғини, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини, Порлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Янгибўстон маҳалла фуқаролар йиғинлари)ни ривожлантириш мақсадида умумий миқдори 5 млн 248 минг 542 АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилиши белгиланди. Мазкур маблағлар “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойихаси доирасида 5 йил давомида юқоридаги маҳаллаларни инфратузилмасини ўзгартириш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш замонавий таълим ва тиббиёт муассасалари қуриш учун сарфланиши белгилаб олинди.
Шу билан бирга, тумандаги зиёратгохларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари изчил амалга оширилмоқда. Туман маҳаллий бюджети маблағлари хисобидан 65 млн сўм сарфланиб, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинидаги қабристон атрофи девор билан ўралди ҳамда Хонобод маҳалла фуқаролар йиғини қабристонига янги тахоратхона қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди.
Туманда коммунал соха бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан қисқача тўхталадиган бўлсам. Жорий йилда жами бўлиб 5260 метр ички йўллар асфалтлаштирилиб, 1700 метр кўча йўллари шағаллаштирилди ҳамда аҳоли ички йўлларини 1000 метр қисми таъмирланди. Ушбу ишларни бажарилиши учун жами 2 млрд 139 млн. сўм маблағ сарфланди. Махаллий ахамиятдаги йўлларни 5864 м2 қисми асфальт қопламаси жорий таъмирланиб 365,0 млн. сўм маблағ сарфланди. Давлат ахамиятдаги йўлларни 3736 м2 қисми асфальт қопламаси жорий таъмирланиб 510,4 млн. сўм маблағ сарфланди. Халқаро ахамиятдаги йўлларни 47198 м2 қисми асфальт қопламаси жорий таъмирланиб 4 млрд 25 млн. сўм маблағ сарфланди. Бундан ташқари йўл чизиқларини чизиш, йўл тўсиқларини ўрнатиш ва бошқа таъмирлаш ишлари учун 2 млрд 925 млн.сўм маблағ сарфланди.
Шунингдек, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларини ички йўлларини таъмирлаш ва янгилаш мақсадида ўтган 2020 йил давомида 25 км йўллар шағаллаштирилди ва асфалтлаштирилди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун туман маҳаллий бюджети хисобидан 1 млрд 636 млн сўм маблағлар сарфланди.
Чўлигулистон (3 км), Порлоқ (1,1 км), Қорасақол (1,0 км), Наврўз (1,350 км), Ёшлик (1,250 км) маҳалла фуқаролар йиғинлари шағаллаштирилди.
Тумандаги электр энергияси истеъмолчиларини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Дастур бўйича 7 та махаллага жами 7 дона трансформатор пункти хамда 21,5 км электр узатиш тармоқлари янги қурилди ва реконструкция қилинди. (1 млрд 347 млн. 150 минг сўм маблағ сарфланди)
Бундан ташқари Электр қурилмаларни 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича жами 79,8 км электр узатиш тармоқлари хамда 151 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш, 121,4 км электр узатиш тармоқлари, 55 дона трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. (59 млн. 127 минг 348 сўм маблағ сарфланди) Хозирги кунда Юқори маҳалла фуқаролар йиғини, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини худудларида 2 дона ўрнатилган трансформатор пунктларини электр тармоғига улаш хамда 3,5 км электр узатиш тармоғи қурилиши давом этмоқда. Ушбу қурилиш ишларини йил якунига қадар тугаллаш чоралари кўрилмоқда. Лекин электр таъминотидаги узулишлар аҳолини хақли эътирозига сабаб бўлмоқда.
Хабарларинг бор аҳолимизни ҳамда тадбиркорларни бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолардан бири электр энергияси таъминоти эди. Муҳтарам Президентимиз курсатмаларига асосан туманни узулуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 7,0 млрд сўм маблағ сарфланиб Қўштепа туманида жойлашган 110 кВ ли узатмадан 21.1 километр хаво электр узатиш тармоғи қурилиб жорий йил июль ойида фойдаланишга топширилди. Ушбу линиянинг ишга туширилиши натижасида туманда жойлашган 15 минг 26 та маиший, 1 минг 304 та улгуржи истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш имкони яратилди. Бу борада соха рахбарларини маъсулиятларини янада оширилиши кераклигини таъкидлаб ўтмоқчиман.
Шунингдек туманида 12 500 та ахоли истеъмолчиларини электр хисоблагичлари замонавий электрон электр хисоблагичларга алмаштирилди. Ушбу ишларни тўлиқ якунлаш ишлари жорий йил якунига қадар бажарилиши режалаштирилди.
2021 йил давомида 47,1 км электр узатиш тармоқларини янгилаш, 13 дона трансформатор пункти қуриш, 268,0 км электр узатиш тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш, янги ўрнатилган электр хисоблагичларни АСКУЭ тизимига улаш ишлари амалга оширилади.
Табиий газ таъминоти бўйича Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини Толқудуқ кўчасидаги газ қувури монтаж қилиниб, 320 хонадонни хамда Тошховуз маҳалла фуқаролар йиғини юқори босимли газ қувури монтаж қилиниб,
180 хонадонни табиий газ таъминоти яхшиланди.
Шунингдек Тегирмонбоши маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган табиий газ билан газлашган хонадонларга 160 та замонавий масофадан бошқарадиган АСКУГ газ хисоблагичлар ўрнатилди. Хозирги кунда АСКУГ газ хисоблагичлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
2020-йилнинг январ ойидан декабр ойларигача жами 2 584.1 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, январ ойидан декабр ойигача 2 516.44 тонна суюлтирилдиган газ етказиб берилди.
2020 йил давомида туманимиздаги маиший газ баллонга эхтиёжманд бўлган хонадонларга 170 дона шартнома асосида вақтинча фойдаланиш учун маиший газ баллонларни етказиб берилди.
Туманда марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 83,0 фоизни ташкил этади. Туман ахолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жорий йилда тумандаги 8 та махалла фуқаролар йиғинларида сув насослари таъмирдан чиқарилди ҳамда 10 млн. сўм маблағ сарфланди. 3 та маҳалла фуқаролар йиғинига 3 дона янги сув насоси ўрнатилди, 17 млн 875 минг сўм маблағ сарфланди.
Шунингдек 4 та маҳалла фуқаролар йиғинларига 900 метр тармоқ тортилди ва 13 млн 373 минг сўм маблағ сарфланди. Коммунал соҳадаги ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда салбий холатлар ҳам талайгина. Биргина мисол аҳоли томонидан истеъмол қилинган табий газ, ичимлик суви ва электр энергияси учун қарздорликларни камайтириш борасида олиб борилаётган ишлар етарлича эмас. Жумладан: Аҳолининг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги 9 млрд 36 млн сўмни ташкил этаса, табиий газдан 886 млн.сўм, тоза ичимлик суви истеъмолидан 1 млрд 288 млн сўм қарздорликлар мавжуд.
Хурматли йиғилиш қатнашчилари!
Хабарларинг бор муҳтарам Президентимизниннг ташаббуслари билан жорий йилда республикамиз бўйлаб биринчи марта камбағалликни қисқартириш бўйича “Темир дафтар”, аёллар ва ёшларни бандлигини таъминлаш уларни хар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларини шакллантириш ҳамда рўйхатга олинган фуқаролар билан бирма-бир ишлаш тизими жорий этилди. Бу борада олиб борилаётган ишлар натижасини барчамиз кўриб турибмиз, айниқса “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакатини бошлаб берганликлари бизни ўзбек халқини бирдамлигини қўли очиқ инсонларимиз кўплигини яна бир бор истботлади десам муболаға бўлмайди. Дунё хамжамиятини халқаро экспертлари томонидан оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет нашрларида Ўзбекистонни танлаган йўли тўғрилиги тўғрисидаги маъруза ва мақолаларда ушбу ишларни одиллик ва изчиллик билан олиб борилаётганлигидан далолатдир. Юқоридагиларга жавобан бизнинг туманимиз аҳолиси ҳам пандемия даврида ва ундан кейин ҳам ўзининг саховатпешаликларини ўз ватандошлари тақдирига бефарқ эмасликларини кўрсатдилар.
Жумладан: Туман бўйича жами 2 851 та оилалар вакиллари (шундан оила аъзолари 12 418 нафар) рўйхати электрон база ва темир дафтарга киритилган бўлиб, (туман кенгаши қарори билан 1569 та оила, 7103 нафар ахоли чиқарилган) булар ўта мухтож оилалар 56 та (4,4%), муҳтож оилалар 688 та (53,7%), вақтинча муҳтож оилалар 537 та (41,9%)ни ташкил этади. Электрон база бўйича 2068 та оилаларнинг
2 185 нафар аъзолари ишга жойлаштирилди. Эхтиёжманд оилалар аъзоларига 3098 та
2 млрд 723 млн 700 минг сўм миқдорида саховат ва кўмак ёрдамлари кўрсатилди.
Жумладан: 864 нафар оилалар вакилларига 101 млн 608 минг сўмлик озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди. 19 нафар фуқарога 7 млн 700 минг сўм нақд пул берилди, 2 нафар фуқарони 200 минг сўмлик коммунал тўловлари тўлаб берилди.
26 та оилалар вакилларига 6 млн 276 минг 870 сўмлик дори-дармон етказиб берилди ҳамда 23 та оилаларга 249 млн 360 минг сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилди. 59 та оилага 555 млн 275 минг сўмлик чорва (34 та қорамол, 14 та қўй, 11 та парранда) тарқатилди. Шунингдек, Президентимизнинг ПФ 6038-сонли фармонига асосан 1 639 та оилага 1565 млн 740 минг сўмлик моддий ёрдам пули, ПҚ 4815-сонли қарорига асосан темир дафтардаги 1555 та оилаларнинг 3284 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандларига 1 642 млн сўм моддий ёрдам пуллари, Вазирлар Маҳкамасининг 346 сонли қарорига асосан 510 та оилага 255 млн сўм хайитлик пуллари берилди. (Хозирги кунда темир дафтарда 1281 та оила 5393 нафар ахоли мавжуд.)
Энг қувонарлиси куни кеча саховатпеша фермерларимиздан бири “Турғунов Зухриддин Насриддинович” фермер хўжалиги томонидан туманимиздаги 550 та хонадонларга 21 минг 391 дона жўжалар бепул тарқатилди.
“Темир дафтар”га киритилган 2 238 нафар мехнатга лаёқатли фуқаролардан жорий йилнинг 1-декабр куни холатига жами 2185 (97,6 %) нафарини бандлиги таъминланди.
Иқтисодий комплекс ташкилотлари томонидан 345 нафар фуқароларни бандлиги таъминланди. (оилавий тадбиркорлик 99 та, хунармандчилик йўналишида 48 та, жамоат ишиларига 198 та), ўзини ўзи банд қилишга 934 та,
Инвестиция комплекси ташкилотлари томонидан инвестиция лойихалари хисобига 28 нафар, Қишлоқ хўжалиги комплекси ташкилотлари такрорий экинлар учун ер майдонлари ажратиш хисобига 546 нафар фуқароларни,
Қурилиш комплекси ташкилотлари томонидан 84 нафар фуқароларни бандлиги таъминланди.
2020 йилнинг апрел ойида туман “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати озиқ-овқат махсулотлари омбори ташкил этилди. Ушбу омборга вилоят ҳокимлиги ҳамда тумандаги тадбиркорлар, фермерлар, ташкилотларнинг ҳомийликлари асосида 562 млн сўмлик 16 хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари захираси яратилди. Шу билан бирга “Саховат ва кўмак” жамғармасига туманимиз тадбиркорлари сахий инсонлари томонидан 82 млн сўм миқдори нақд пуллар ўтказиб берилди.
Ушбу омбордан шу кунга қадар туманимиздаги кам таъминланган 3014 нафар ахоли хонадонларга 322.0 млн сўмлик озиқ-махсулотлар тарқатилди.
“Саховат ва кўмак” омборида 2020 йилнинг 6 декабр холатига 6 хил турдаги жами 240.0 млн сўмлик озиқ-овкат махсулотлари захираси мавжуд. Ушбу махсулотлардан тумандаги кам таъминланган оилаларни 1000 (бир минг) нафарини хабар олиш ва уларга байрам совғаси сифатида тарқатишни режалаштириб турибмиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2020 йил 20 август куни мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда хар бир туман хамда шахарларга захира яратиш чора- тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселекторда “Аёллар хамда Ёшлар дафтари” юритилиши таъкидланди.
Туманда 2020 йил 17 октябр кунидан “Аёллар хамда Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича хатлов жараёнлари 200 кишилик аъзолардан иборат ишчи гурухлар томонидан бошланди. 2020 йил 9 декабрь ҳолатига туманда 33 та маҳалла фуқаролар йиғинлариида жами 42 691 та ёшлар ва аёллар ўртасида сўровнома ўтказилиб, анкета-сўровномалари “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га туширилди. Бунинг натижасида тумандаги барча аёллар ва ёшлар қамраб олинишига эришилди. Шундан “Ёшлар дафтари”га жами 20 946 нафар ёшлар, “Аёллар дафтари”га 21 745 нафар аёллар электрон базага киритиш ишлари якунланмоқда.
2020 йил 1 декабр ҳолатига пенсия ва нафақа олувчилар 11224 нафар бўлиб, шундан пенсия олувчилар 10 минг 230 нафарни, ижтимоий нафақа олувчилар 994 нафарни ташкил этади.
Хурматли депутатлар, йиғилиш қатнашчилари !
Ўзбекистон Республикаси махсус комиссияси махсус штабининг 2020 йил 13 апрелдаги №18 сонли қўшма йиғилиш Баёнига асосан карантин даврида ногиронлик муддати тугайдиган фуқароларни қайта кўрикдан ўтказмасдан, ногиронлик муддатлари автоматик тарзда узайтириш, ахборот тизими орқали маълумотлар алмашиш жараёнида тайинланган ногиронлик пенсия ва нафақалар муддатларини узайтирган ҳолда тўловларни давом эттириш ишларини ташкил этиш белгиланган. Мазкур баён талабларидан келиб чиқиб туманимиздаги 63 нафар катта ёшдаги умумий ногиронлар ҳамда 33 нафар 16-ёшгача болаликдан ногиронларни карантин даври тугаганига қадар кайта кўрикдан ўтказмасдан ногиронлик муддатлари автоматик тарзда узайтирилган холда ногиронлик пенсия ва нафақа тўловлари давом этирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони ижроси жараёнида 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сонини 2020 йил 1 апрелдан бошлаб 10 фоизга ошириш юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар жараёнида жорий йилнинг март ойида нафақа олиб келаётган жами 2177 нафар оилаларни хисобга олган ҳолда жорий йилнинг апрел ойида нафақа олувчиларнинг сонини 10 фоизга, яъни 217 тага кўпайтирилди. Натижада ушбу қўшимча нафақа олувчилар учун бир ойлик 77.0 млн сўм қўшимча нафақалар ажратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги
ПФ-5978-сонли Фармони ижроси бўйича жорий йилнинг март-июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш янги муддатга давом эттиришлари учун 596 та хонадонга 365.5 млн сўм қўшимча маблағлар жамғарма хисобидан ажратилди.
Хурматли йиғилиш қатнашчилари!
Ёзёвон туманида жами 16 минг 622 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонлари мавжуд бўлиб, мазкур ер майдонларида 402 та фермер ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолият олиб бормоқда. Шундан: Пахта-ғаллачиликда 147 та, чорвачилик 53 та, йилқичилик 2 та, паррандачилик 4 та, сабзавотчилик 29 та, боғдорчилик 97 та, пиллачилик 1 та, балиқчилик 61 та, полизчилик 4 та, асаларичилик йўналишларида 4 тани ташкил этади.
Жорий синовли йилда ушбу йўналишда ўзимизга белгиланган вазифаларни бажарган холда юқори натижаларга эришиш бўйича ишлар ташкил этилди.
Жумладан:
Пиллачилик бўйича:
Туманда бахорги 1-2-мавсумда 1 650 дона ипак қурти парваришлаб 91.0 тонна пилла етиштириш белгиланган бўлиб, 94 тонна пилла ишлаб чиқарилди режа 103 фоизга бажарилди. Шу билан бирга, 2019 йил куз ойида 250 минг дона 2020 йил бахор ойида 320 минг дона тут кўчатлари дала чети якка қатор оралаб экиш ишлари амалга оширилди. Туманда “Ёзёвон Цилк Вац” пиллачилик кластери ташкил қилинди. Кластер томонидан тут кўчатлари ахоли, тадбиркор ва фермер хўжаликларига етказиб берилди. 2020 йил бахор ойида 4 та пиллачилик қуртхонаси қурилиб битказилди. Бахорги 1-2-мавсумдаги 1 650 дона ипак қурти 1 350 та ишсиз фуқароларга тарқатилиб иш билан таъминланиб, мехнат дафтарчалари юритилди.
Туманда 2020 йил куз ва 2021 йил бахор мавсумига жами 845 минг. дона тут кўчат экиш, 4 та пиллачилик қуртхонаси қуриш, 144.0 гектар интенсив тутзор барпо қилиш ва 1 900 дона ипак қурти парваришлаш хисобига 106.0 тонна пилла етиштириш режа қилиб белгилаб олинди.
Ғаллачилик бўйича:
Туманда жорий йилда 6 840 гектар майдонларга бошоқли дон экилиб,
давлатга 21 минг 900 тонна дон етиштириб бериш режалашган бўлиб, амалда 147 та фермер хўжаликлари томонидан соҳада илғор технологияларни қўлланилиши, заҳматкаш фермер ва деҳқонларимизнинг меҳнатлари сабабли давлатга 22 минг 776 тонна (шундан, 20 минг 407 тонна товар, 2 минг 368 тонна уруғлик) ёки 40 млрд 565 млн.сўмлик бошоқли дон топширилиб, белгиланган режа 104.0 фоизга бажарилди.
Бунинг натижасида маҳсулот етиштирувчи хўжаликларнинг моддий имкониятлари юксалишига эришилди. Бу эса ўз навбатида халқимиз фаровонлигини ошишига, янги иш ўринларини яратилишига, келгусида амалга оширилиши белгиланган режаларни ўз вақтида амалга оширилишини кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.
Пахтачилик йўналишида;
Жорий йилда туманда 126 та фермер хўжаликлари ҳамда “Баҳодир Лоғон Текстил” МЧЖ қўшма корхонаси ўртасида пахта етиштириш бўйича шартномалар тузилган.
5 210 гектар майдонга хар гектарига 29.9 центнердан жами 15 600 тонна пахта хом-ашёси етиштириш режалаштирилган бўлиб, фермер хўжаликлар томонидан ўз вақтида ўтказилган агротехник тадбирлар натижасида ушбу кўрсатгич хар гектаридан ўртача 31.6 центнердан хосил олишга эришилиб, режа 16 482 тоннага ёки 105 фоизга бажарилди.
Шунингдек, 2019 йилда 14 806 тонна ёки 65 млрд 123 млн.сўмлик пахта хомашёси етиштирилган бўлса, жорий йилда мазкур кўрсаткич 16 минг 482 тонна ёки 69 млрд 889 млн.сўм, ўтган йилга нисбатан 1 минг 676 тонна кўп ёки 4 млрд 766 млн.сўмлик пахта хомашёси кўп етиштирилди.
Боғдорчилик-сабзавотчилик йўналишида;
Ёзёвон туманида 2020 йил 1 декабр холатига жами 88 та боғдорчилик-иссиқхона фермер хўжаликлари ва 9 та маъсулияти чекланган жамиятлар мавжуд бўлиб, уларга жами 877 гектар экин ер майдонлари бириктирилган. 30 та сабзавотчилик фермер хўжаликларига жами 263 гектар ер майдони бириктирилган бўлса туман бўйича жами 12.2 гектар ер майдонида 13 та иссиқхона ташкил қилинган.
Боғдорчиликни янада ривожлантириш мақсадида 2020 йил бахор ойларида 116 гектар майдонга интенсив боғ барпо этилди, хамда мавжуд самарасиз ва эскирган 35 гектар боғ майдонларида қайтадан реконструкция қилиниб интенсив боғ барпо этилди.
Хозирги кунда туманимизда 877 гектар боғ майдонидан 680 гектар майдони махаллий мевали боғлар, 197 гектар майдонда пакана ва ярим пакана (интенсив) боғ майдонлари хисобланади.
Туманда қиш-бахор мавсуми учун етиштирилган махсулотларни сақлаш мақсадида сиғими 1600 тонналик 5 та музлаткичли омборхоналар ташкил қилинган. 2020 йилда лойихалар дастурига асосан яна 1 та янги музлаткичли омборхона ишга туширилди.
2020 йилда боғ-ток қатор орасига 363.0 гектар сабзавот, полиз ва дуккаклик экинлар экиш режалаштирилган, ушбу режага асосан 335.0 гектар сабзавот, 6.0 гектар полиз, 22.0 гектар дуккаклик экинлар экилиб режалар ортиғи билан бажарилди.
2021 йил ҳосили учун ноябр-декабр ойларида 603 гектар майдонга “Тўқсонбости“ усулида сабзавот экинлари экиш режалаштирилган, шундан 134.0 яъни 22 фоизга экинлар экилиб, 273.0 гектар майдонда ер тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Такрорий экинлар экилиши бўйича
2020 йил ғалла хосилидан бўшаган 6 минг 840 гектар майдонларга
6 минг 145 гектар такрорий экинлар экиш режалаштирилган бўлиб, жами режалаштирилган 5 минг 285 гектар (86 %) майдонларга такрорий экинлар экилди. Жумладан сабзавотлар 974 гектар, полиз 152 гектар, картошка 181 гектар, дуккакли экинлар 1 минг 293 гектар, мойли экин 41 гектар, озуқа экинлар 1 минг 968 гектар, шоли 571 гектар ва супурги 105 гектар майдонни ташкил этади. Ушбу такрорий экинлар экилган майдонлардан жами 108 минг 766 тонна, шундан сабзавотлар 19 минг 199 тонна, полиз 3 минг 50 тонна, картошка 2 минг 987 тонна, дуккакли экинлар 1 минг 976 тонна, мойли экин 75 тонна, озуқа экинлар 78 минг 745 тонна, шоли 2 минг 341 тонна махсулотлар этиштирилди.
Чорвачилик йўналиши;
Ёзёвон туманида жами 35 та чорвачилик фермер хўжаликлари фаолият юритиб келмоқда буларда жами 2 минг 412 бош қорамол шундан 757 бош сигир, 8 минг 684 бош қўй ва 147 бош отлар парвариш қилинмоқда. Ушбу хўжаликларга жами 1 минг 32 гектар ер майдони ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида қатор топшириқлар берилган бўлиб жумладан 2020 йилда чорвачиликни ривожлантириш бўйича 2 та лойихалар амалга ошириш белгиланган. Ушбу лойихаларни амалга ошириш учун жами 1 млрд 50 млн сўм шундан ташаббускорлар ўз маблағлари хисобидан 650 млн сўм банк кредити 400 млн сўм сарфланиб жами 12 та ишчи ўрни яратилди. Бундан ташқари сутчилик комплексларини ташкил қилиш мақсадида туманда фаолият юритиб келаётган “Умид” чорвачилик фермер хўжалигида 1,0 млрд сўм банк кредити хисобига Австралия давлатидан 33 бош наслли қорамоллар олиб келиниб парваришланмоқда.
Паррандачиликни ривожлантириш бўйича туманда жами 4 та паррандачилик фермер хўжаликлари фаолият юритиб келмоқда. Хозирги кунда паррандачилик хўжаликларга 44,98 гектар майдонларида жами 14 минг 680 бош паррандалар парвариш қилинмоқда. Хусусан: “Чаман” паррандачилик фермер хўжалиги томонидан 12 000 бош гўшт йўналишидаги паррандачилик хўжалиги ташкил қилинди. Бундан ташқари қуёнчиликни ривожлантиришда хам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Туманда фаолият юритаётган “Чорвадор 2017” чорвачилик фермер хўжалиги томонидан 1 млрд 200 млн.сўм банк кредити хисобидан қуёнчилик комплекси ташкил қилинди ва хозирда 200 бош қуён паравариш қилинмоқда ва йил якунига қадар Италия давлатидан 300 бош қуён олиб келиш режалаштирилган.
Туманда жами 63 та балиқчилик фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда буларда жами 1 280 гектар сунъий сув хавзалари хамда Марказий сув омборида
1 165 гектарда садок усулида балиқ боқиш йўлга қўйилган. Туманда йил якунига қадар жами 676 тонна балиқ етиштириш режалаштирилган. Балиқчиликни ривожлантириш учун жами 8 та лойиха амалга ошириш белгиланган. Лойихаларда жами 43 млрд 954 млн сўм шундан ташаббускорлар ўз маблағлари хисобидан 15 млрд 400 млн сўм банк кредити 2 млрд 800 млн сўм ва хорижий кредит линиясидан 2 млн 555 минг доллар ажратилиши белгиланган. Бугунги кунга келиб ушбу 8 та лойихалар тўлиқ амалга оширилди ҳамда 58 та иш ўринлари яратилди. “Мунаввар Замин файз” фермер хўжалигид 10.0 гектар суньий сув хавзаси, “Жахонгир балиқлари” фермер хўжалиги 20.0 гектар суньий сув хавзаси, “Саховатли Уммон жилоси” фермер хўжалиги 10.0 гектар суньий сув хавзаси, “Асилбек Асрорбек кўли” фермер хўжаликларида 50.0 гектар суньий сув хавзаси ташкил этилди.
Шунингдек туманда 2021 йилда балиқчиликни ривожлантириш учун 4 та лойиха амалга ошириш режалаштирилмоқда. Лойихаларни амалга ошириш учун жами 1 млрд 950 млн сўм шундан: ташаббускорлар ўз маблағлари хисобидан 600 млн сўм ва тижорат банк кредилари хисобидан 1 млрд 350 млн сўм сарфланиб жами 14 та ишчи ўрни яратилади.
Тўғри чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик соҳаларида бир мунча ишлар амалга оширилган бўлсада, шу кунга қадар туманда қишлоқ хўжалиги махсулотлари сут, гўшт ва мева сабзавот махсулотларини қайта ишлаш корхоналари ташкил этилмаганлиги ушбу соҳада етарлича ишлар ташкил этилмаётганлигидан далолатдир. Ушбу соҳани жонлантиришимиз лозим деб хисоблайман.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича;
2020 йил давомида суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш учун ички суғориш тармоқларида 785,9 км тозалаш ишларини амалга ошириш режалаштирилиб шундан, 535,2 км қўл кучи билан, 250,7 км эса механизмларда тозалаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. 2020 йилнинг шу кунига қадар 711,6 км (90,5 %) ички суғориш тармоқлари тозаланиб, шундан 486,5 км (91%) қўл кучи, 225,1 км (89,0%) эса механизмлар орқали тозаланди.
Шунингдек, жами 33,8 км хўжаликлар аро ирригация тармоқларини тозалаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар 34,2 км тозалаш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари 2020 йил давомида 389 дона сув тақсимловчи иншоотлар ҳамда 413 дона сув ўлчовчи иншоотлар таъмирланди.
Сув тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича:
Сув тежамкор технологияларни жорий этишда 2020 йилда 151 га майдонда томчилатиб суғориш ва 50 га майдонга ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш режалаштирилган бўлиб, шундан;
2020 йилда 143 га майдон яъни,
“Оби хаёт-2018” фермер хўжалигида 18 га
“Боқий” фермер хўжалигида 49 га
“Наврўз” фермер хўжалигида 15 га
“Турдибой хожи” фермер хўжалигида 29 га
“Қалдирғоч” фермер хўжалигида 31 га пахта майдонларида томчилатиб суғориш жорий қилинди.
Сув тежовчи технологиялардан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш натижасида, юқоридаги фермер хўжаликларида 2019 йилда 715 минг м. куб сув олинган бўлса, 2020 йилда 350 минг м. куб сув билан суғориш ишлари ташкил қилинди, сув 50% гача иқтисод қилинди, суғориш муддатлари 10 га майдонни 4 сутка давомида суғориш бажарилган бўлса, технология жорий қилингандан сўнг 1 суткада 12 гача майдонларни суғориш ташкил этилди.
Шунингдек, томчилатиб суғориш технологиясини агро техник талабларини тўғри ташкил қилган;
“Наврўз” фермер хўжалигида 2019 йилда хосилдорлик
27 центнердан 2020 йилда 34 центнерга,
“Оби хаёт 2018” фермер хўжалигида 2019 йилда хосилдорлик 30 центнердан 2020 йилда 34 центнер хосилдорлиги ошрилганлиги кузатилди.
2021 йил хосили учун экилган ғалла майдонларининг 37 га майдонларида ёмғирлатиб суғориш жорий қилинди. Жумладан:
“Боқий” фермер хўжалиги 22 га
“Турдивой хожи” фермер хўжалиги 15 га ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинди.
Ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилган фермер хўжаликларида ғалладан бўшаган майдонларида такрорий экин учун хам ёмғирлатиб суғоришда фойдаланиш мумкинлиги тажриба тариқасида “Боқий” фермер жўжалигининг 6 га ер майдонларида шоли экиб парваришланди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун 1000 га пахта майдонларини томчилатиб суғориш, 200 га ғалла майдонларини ёмғирлатиб суғориш, 150 га пулса усулида ва 150 га майдонларда эгилувчан қувурлар билан суғориш технологиясини жорий қилиш ишлари режалаштирилди.
Хозирги кунда тумандаги 6 та фермер хўжаликлари билан 200 га майдонда томчилаб суғориш ишлари ҳамда 32 га майдонда ёмғирлатиб суғориш ишларини ташкил этиш бўйича шартномалар тузилди.
Туманда 2019 йилда сув таъминоти йўқлиги сабабли фойдаланишдан чиқиб кетган экин ер майдонларида сув билан таъминлаш мақсадида туманнинг чўл худудидан 87 гектар экин майдонларида 2 дона тик қудуқ қазилиб, сув таъминоти яхшиланди. Ушбу майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши таъминланди.
Хурматли депутатлар!
Ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу – илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ.
Буюк юнон олими Аристотелнинг “Ватан тақдирини ёшлар тарбияси ҳал қилади”, деган сўзлари бор.
Қаранг, бу фикрлар милоддан аввал айтилган. Демак, инсоният онгли ҳаёт кечира бошлаган даврдан буён таълим ва тарбия масаласи, доимо долзарб аҳамият касб этиб келмоқда. Ушбу масалани нечоғли долзарблигини инобатга олган холда туманимизда 2020 йил давомида таълим тизимини ислох қилиш, шарт-шароитлар яратиб бериш борасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.
Жумладан:
2020 йил бошида туманда жами 65 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, булар 23 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та давлат хусусий шерикчилигидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ва 38 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари хисобланади.
2020 йилнинг 1-чорагида туманнинг “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғини худудида 1 та 140 ўринли 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти, “Юқори” маҳалла фуқаролар йиғини худудида 1 та 120 ўринли 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари 4 млрд 500 млн сўмга давлат инвестиция дастури асосида реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.
Туманнинг чекка худудлари ва мактабгача таълим ташкилоти йўқ худудларида 17 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди ва ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларга жами 425 нафар болалар қамраб олинди.
Хозирги кунда 3-7 ёшли болалар жами 9 минг 476 нафарни ташкил этади ва бу болаларни 6 минг 373 нафарини яъни 71.1%ини мактабгача таълимга қамраб олинди. Йил бошига нисбатан қамров кўрсаткичи 9,1%га оширилди.
Шунингдек ҳудудлардаги 6 ёшли болаларни 2020-2021 йилларда қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тахлил қилиниб, мавжуд таълим ташкилотларида ўз имкониятларидан келиб чиқиб қўшимча гурухлар очиш режалаштирилди.
Жумладан: 10 та таълим ташкилотларда 5 та қисқа гуруҳлар (6,14,15,19-давлат мактабгача таълим ташкилоти), 4 та узун (15,16,17-давлат мактабгача таълим ташкилоти) ҳамда 10 та мажбурий бир йиллик бепул тайёрлов гурухлари (1,2,9,12,16- давлат мактабгача таълим ташкилоти) очилди ҳамда 570 нафар болалар қамраб олинган. Бунинг натижасида кўрсаткичлар оширилиб 6 ёшли болаларнинг 2 минг 175 нафарини қамраб олишга эришилди ва 93.6% етказилди.
Тумандаги жами 86 та мактабгача таълим ташкилотлари мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими (Openemis)га тўлиқ жойлаштирилган. Мактабгача таълим ташкилотиларда тарбияланаётган 6 минг 737 нафар тарбияланувчилар ёши бўйича тизимга киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3955 сонли қарор юзасидан тумандаги 23 та давлат мактабгача таълим ташкилотларнинг 23 таси кенг полосали интернет тармоғига уланди.
Тумандаги 23 та давлат мактабгача таълим ташкилотида 85 та кузатув камералари мавжуд ва соз ҳолатда ишлаши таъминланди. Барча давлат мактабгача таълим ташкилотларга компьютер жамланмаси хамда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 23 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига 1 тадан замонавий «NONEBOOK»лар билан тўлиқ таъминланди.
Хурматли йиғилиш қатнашчилари!
Вилоят хокимининг ташаббуси билан туманимиздаги 12 та умумий ўрта таълим муассасаларига 108 дона компютер берилди, бундан ташқари Корея Республикасининг гранти асосида 11 та мактабга 149 та (11 та синф) замонавий компютер техникалари олиб келиб ўрнатилди ва уларнинг моддий-техника базаси яхшиланди,
Туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2020 йилда 190,0 млн сўм маблағ ажратилиб жами 7 та умумтаълим мактаб хожатхоналарида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шу жумладан 8,18,24-мактабларига 150.0 млн сўм маблағ хисобига янги хожатхона қурилиб фойдаланишга топширилиб, 3,11,20,23-мактаб хожатхоналари 40.0 млн сўм маблағ хисобидан жорий таъмирдан чиқарилди. Шунингдек 9 та 3-11-12-14-15-16-17-30-39-сонли мактаблар хожатхоналарини хомийлар маблағлари хисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунга келиб туманимиздаги таълим муассасаларида 1549 нафар педагоглар ишлаб келишмоқда шундан 59 нафар олий малака тоифали, 280 нафар биринчи малака тоифали, 696 нафар иккинчи малака тоифали, 514 нафар мутахассис малака тоифали педагоглар фаолият кўрсатмоқда.
2019-2020-ўкув йили давомида самарали мехнатлари учун туманимиздаги
6 нафар педагог ходимлар “Халк таьлими аьлочиси” кўкрак нишони хамда
1 нафари эса “Дўстлик” ордени билан такдирландилар, жумладан:
12-умумий ўрта таьлим мактабининг математика фани ўкитувчиси Жураева Жамилахон, 26- умумий ўрта таьлим мактабининг бошланғич синф ўкитувчиси Хўжаева Адолатхон, 16- умумий ўрта таьлим мактабининг биология фани ўкитувчиси Кўзибоева Шахнозахон, 27- умумий ўрта таьлим мактабининг директори Обиджонова Вилоятхон, 36- ИДУМ нинг она тили ва адабиёт ўкитувчиси Бўронова Гулнорахон, Халк таълими бўлимининг амалий фанлар методисти Д.Хошимовлар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Шунингдек
4-сонли умумий ўрта таьлим мактабининг математика фани ўкитувчиси Д.Усмонова “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Хозирги тинчлик ва осойишталик кунларда самарали мехнатлари орқали шундай ютуқларга эришиш туманимиз барча ўкитувчилари олдидаги энг катта вазифадир. Таълим ва тарбия беришда мактаб ва ота оналар хамкорлиги фан ўкитувчиларниниг юксалишига далда бўлади ва шундай ютуқларга эришиш давом этади.
Муҳтарам Президентимиз томонларидан таълим муассаларида таълим сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган сиёсатлари натижаси ўлароқ ўтган 2020 йил давомида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини 1 минг 450 нафар битирувчиларидан 244 нафари (15 %) олий таълим муассаларига ўқиш киришди. Ушбу кўрсатгич 2019 йилда 10 % ни ташкил этган. Юқори натижага эришган таълим муассасалари қаторида ушбу йўналишда камчиликларга йўл қўйган мактаб жамоалари ҳам мавжуд. Жумладан: 11-сонли, 25-сонли, 33-сонли мактаблари битирувчиларидан биронта ҳам ўқувчилар олий таълим муассаларига ўқишга кирмаган бўлса, 3-7-14-19-21-32-34-сонли мактабларнинг битирувчиларининг умумий сонига нисбатан 10 фоиздан кам ўқувчилар олий таълим муассасаларига ўқишга кирган холос. Шу ўринда тумандаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича энг юқори 69 фоизли натижага эришган 12-сонли, 41 фоиз натижага эришган 36-сонли, 33 фоизга эришган 6-сонли, 28 фоиз натижага эришган 17-сонли умумий ўрта таълим мактаблари жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман.
Соғлиқни сақлаш сохаси бўйича
Туманда соғлиқни сақлаш соҳасида 2020 йил давомида бутун жахон бўйича тарқалган коронавирус инфекцияси туфайли келиб чиққан турли хил муаммолар, қийинчиликлар бизнинг туманимиз тиббиёт сохасини хам жиддий синовлардан ўтказди. Шундай шароитларда туман аҳолисига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт сохасини моддий техник базасини мустахкамлаш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан хамда “Саломатлик-3” лойихаси бўйича тиббий аппаратуралар билан таъминланди.
Тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси 500 млн сўмга 1 та стационар цифравой рентген аппарати, 2 та портативний рентген аппарати, беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида 3 та ИВЛ аппарати, 276 та пульсоксиметр, 19 та кислород концентратор, 2 та шприцли сўрғич, беморларга кислород етказиб бериш учун 70 та кислород баллонлари билан таъминланди.
Моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида 2020 йил давомида туман тиббиёт бирлашмасига марказлашган холда 1 млрд 269 млн 401 минг сўм маблағ хисобига 50 турдаги тиббий воситалар ва жихозлар билан таъминланди.
2020 йилнинг 11 ойи давомида бюджет маблағлари хисобига жами 1 млрд 363 млн сўмлик дори дармонлар беморларни даволаш учун сарфланди.
Бундан ташқари қурилиш таъмирлаш ишлари учун бюджет маблағлари хисобидан 205 млн 957 минг сўм маблағлар сарфланди. Юқумли касалликлар бўлимида, Тез тиббий ёрдам бўлимларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Болалар, терапия бўлимлари пандемия шароитида беморларга ёрдам кўрсатиш учун марказлаштирилган кислород тармоғи уланди.
Маданият ва спорт сохаси бўйича
Ёзёвон туманида 1 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мавжуд бўлиб, Спорт мактабида 1 та Тип-5 спорт иншоати мавжуд. Ушбу спорт иншоатларида жами 73 тренерлар, 16 та спорт туридан 138 та гуруҳда 1 516 нафар ёшларни спорт билан шуғуллантириб келмоқда. Туманимизда жами 207 та спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, 11 та ҳусусий тадбиркорларга тегишли (Суъний қоплама) мини футбол майдони, 1 та тренажор зали ва 1 та аёллар фитнес клуби мавжуд, бугунги кунда ушбу спорт иншоотларда 18 475 нафар ёшлар мунтазам спорт билан шуғилланиб келмоқдалар.
2020 йил давомида туманда 59 нафар ёшлар спортнинг турли йўналишлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида фахрли I-II-III-ўринларни эгаллашди. 15-16 ёшли ўсмирлар ўртасида “Чарм тўп-2020” анънавий Республика очиқ турнирининг Фарғона вилояти босқичида ғолибликни қўлга киритиб, Ёзёвон маҳалласи ёшлари жамоаси Республика босқичида фаҳрли III-ўринни эгалладилар.
Ёзёвон туманида “Ёзёвон лочинлари” футбол клуби мавжуд бўлиб, ҳозирда вилоят чемпионатининг 2-лигасида муносиб иштирок этиб келмоқда. Ушбу клуб тарбияланувчилари Осиё чемпиони А.Исроилов, М.Мирзамаҳмудовлар ҳозирда “Навбаҳор” футбол клубида Ўзбекистон супер лигасида иштирок этиб келмоқдалар. Бундан ташқари А.Исмоилов бугунги кунда Республикамизнинг грант жамоаси “Паҳтакор” футбол клуби сафида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиб олтин медал билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги “Халқаро мақом санъати анжумани ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоишига кўра Халқаро мақом санъатини ривожлантириш хамда тарғиб қилиш мақсадида юқоридаги марказлар ва ансамбиллар томонидан аниқ дастур режаси белгиланиб дастур асосида тумандаги муассасаларда мақом йўналишида 8 та томоша тадбирлари ўтказилиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ 4320-сон “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорига асосан тўгараклар ташкил этиш учун туманда бахшичилик санъати, фолклор санъати, достончилик, халфа қўшиқлари, шунингдек чанқовуз, сибизға, қўшнай, бўламон, қобуз, ноғора сингари қадим чолғулар мутахассислари йўқлиги сабабали ушбу йўналишларда тўгараклар ташкил этилмаганлигини кўриш мумкин.
Туризм бўйича
Ёзёвон тумани Фарғона водийсининг қоқ марказида жойлашган. Туман ҳудудининг ўртасидан “Буюк Ипак йўли” кесиб ўтади. Бу ўз навбатида Ёзёвонга туристларнинг ташрифини осонлаштиради. Сойбўйи қишлоғида мамлакат ва вилоятлараро аҳамиятга молик магистраль йўллар тугуни жойлашган. Яъни, Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўли билан Фарғона-Наманган йўллари шу ерда кесишади. Демак, водийнинг турли вилоятларига келувчи туристлар бу ердан исталган йўналиш бўйича саёҳатларини давом эттиришлари мумкин. Бир сўз билан айтганда, Ёзёвоннинг жойлашган географик ўрни жуда қулайлиги билан ҳам аҳамиятга моликдир.
Ёзёвон ҳудудида Санкт-Питербург Эрмитажи, Самарқанд архиология институти, унинг Тошкент филиали ҳамда Ўзбекистон фанлар академияси Тарих институти қадимшунос олимлари тадқиқот ўтказишган, кўплаб тарихий асори-атиқалар аниқлашиб, ҳозирда мамлакатнинг турли музейларида намойиш этилаётган археологик ёдгорликлар бор. Жумладан, Оқ тепа, Иштирхон тепа, Усмон тепа, Қоратепа каби манзиллар сайёҳларни ўзига жалб этиб келади.
Хурматли хамюртлар!
Туманимизда жиноятчиликни олдини олдиш, хуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича олиб борилган тахлилларга тўхталадиган бўлсак бу сохада камчиликларга йўл қўйилганлиги афсусланарли албатта.
Жумладан:
Ёзёвон тумани 2020 йил 10 ойи давомида туман худудида қонунийликни мустахкамлаш, жиноятчиликка қарши кураш борасида тумандаги хуқуқни мухофаза қилувчи ва ўзини-ўзи бошқарувчи органлар билан хамкорликда, амалга оширилган ишлар ахволи тахлил қилинганда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан маҳалла худудида содир этилишини олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 2019 йилда 80 та, 2020 йилда 186 та содир этилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106 тага ошиб кетган.
Ёзёвон, Наврўз, Баҳор, Марказий Фарғона, Қўрғонча,Тошховуз, Гулистон, Юқори Сойбўйи, Сойбўйи, Ёшлик, Сойёни, Сувлиариқ, Қорасақол, Юқори, Қотортол, Чўлигулистон, Қоратепа, Дўстлик, Иштирхон, Янгиобод жами 20 та маҳалла фуқаролар йиғинида жиноятлар ошиб кетишига йўл қўйилган.
Хонобод ва Тегирмонбоши маҳалла фуқаролар йиғинида жиноятлар барқарор сақланиб қолган.
Иттифоқ, Беруний, Такалик, Ижодкор, Истиқлол, Тараққиёт, Қорасой, Гузарбоши, Порлоқ, Гастон, Янгибўстон жами 11 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жиноят содир этилмаган.
Хотин-қизлар томонидан Ёзёвон, Сувлиариқ махалла фуқаролар йиғинларида 2020 йил 10 ойи давомида 2 та содир этилганлиги ҳамда Ёшлар томонидан 11 та маҳалла фуқаролар йиғинлари 2020 йил 10 ойи давомида 15 та содир этилганлиги, Вояга етмаганлар томонидан Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида 2020 йил 10 ойи давомида 1 та содир этилганлиги жудаям ачинарли холат.
Юқорида ўз худудида 2020 йил 10 ойи давомида жиноят содир этилишини олдини олишда сусткашликка йўл қўйиб, жиноят содир этилган 20 та маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари Ёзёвон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан танқидий мухокама қилиниб, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг ўринбосарлари келгусида шу каби холатларни яна такрорласа ўз хизмат вазифасидан озод этишлик каби чоралар кўрилишлиги бўйича жиддий огохлантирилди.
Чет давлатларга чиқиб кетган 1342 нафар, шундан 438 нафар
18-30 ёшгача бўлган фуқароларни аниқ манзилли рўйхатларини шакллантирилиб, ҳозирги кунга қадар 76 нафари қайтарилиб, бандлиги таъминланди.
Ёзёвон туманида Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларининг натижадорлиги, жумладан турли соҳаларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган фидойи ёшларни рағбатлантириб бориш мақсадида 2020 йилда “Мард ўғлон” давлат мукофотига Ёзёвон туманидан фан, таълим, адабиёт, санъат, спорт соҳалари бўйича жами 12 нафар номзодлардан хужжатлар келиб тушган бўлиб, 6 нафар номзоднинг хужжатлари вилоят комиссиясига тақдим этилди. Ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида “Янги Ўзбекистон янгича дунёқараш” шиори остида махаллабай шаклда 33 та МФЙларда маънавий-маърифий тадбирлар, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш мақсадида “Биз-XXI аср интелектуаллари”, “Менинг орзуимдаги робот” танловлари, уларни “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!" ғояси атрофида бирлаштириш мақсадида ёш оналар ўртасида “Алла” онлайн танловлари, “Бувим айтган эртақлар”, “Қадрият урф-одат анъана ва ёшлар” лойихалари ўтказилди.
Ёзёвон туманида хозирги кунда 18 ёшдан 30 ёшгача ишсиз ёшлар сони 1 539 нафарни ташкил этади. Ушбу ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилимоқда.
Жумладан: Тумандаги мавжуд ишсиз ёшларга жами 256 гектар ер майдонлари 720 нафар ишсиз ёшларга бўлиб берилди. Ёзёвон туманида 2020 йил Манзиллий режаси асосида сохалар кесимида 1 минг 201 нафар ишсиз ёшларни
(1-секторда 514 нафар, 2-секторда 375 нафар, 3-секторда 189 нафар, 4-секторда 123 нафар) иш билан таъминланишига эришилди.
Хусусан, боғдорчилик йўналишига 124 гектар ер майдонлари ажратилган бўлиб, шундан ёнғоқзор 86 гектар, олмазор 7.9 гектар, бехизор 10.5 гектар ва павлония плантациясига 20 гектарни ташкил этади.
Бундан ташқари, 25 гектар полизчиликка ва 30 гектар шоличиликка ер майдонлари ажратиб берилди.
Шунингдек, Чорвачилик йўналиши бўйича 36 га “Ёзёвонлик Ёш Чорвадор” маъсулияти чекланган жамиятига ва 10 га “Ёзёвон Қўйчилик Баракаси” маъсулияти чекланган жамиятига жами 46 гектар майдонлар бириктириб берилди.
Балиқчилик йўналиши бўйича “Ёзёвонлик Ёш Балиқчи” маъсулияти чекланган жамиятига 14 гектар ва “Ёзёвон Зиннур балиқлари” маъсулияти чекланган жамиятига 17 гектар жами 31 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.
Хозирги кунда туманимиздаги ёшларга ажратиб берилган ер майдонларида мевали кўчатлар экилиб парваришланмоқда.
Шу билан бирга Янгибўстон маҳалла фуқаролар йиғини худудидан “Файз Озодбек Дехқон” маъсулияти чекланган жамиятига корперация усулида 10 гектар майдонда хар бир ёшга 2 сотихдан иссиқхона ташкил этиш учун ер майдонлари ажратиб берилди. Хозирда талабгор ёшлар рўйхатлари шакиллантирилиб биктириб бериш ишлари амалга оширилмоқда.
Хурматли туманимиз фаоллари ва оммавий ахборот хизмати вакиллари.
Юқоридаги хисоботлардан кўриниб турибдики туманни 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишида салмоқли ишлар амалга оширилди. Ўз навбатини шуни таъкидлаб ўтишим жоизки ушбу эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликларимиз ҳам мавжуд. Албатта келгуси 2021 йил давомида ушбу йўл қўйилган камчиликларни такрорламасликка харакат қиламиз.
Келгуси йил учун режалаштирилган ишларимизни тўлиқ ва сифатли амалга оширишда темир интизом-шахсий маъсулият ва садоқат билан ёндошган холда эҳтиёжманд оилаларни етарли даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш, аҳоли ўртасида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, бир сўз билан айтганда аҳолини рози қилиш йўлида бор куч ва билимларимизни сарфлаймиз.
Маърузам якунида хурматли депутатларимиз ва кенг жамоатчилик вакилларидан туманда амалга оширилаётган ишларда жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳоли дардини тинглаш ва уларга ечим топишда фаол иштирок этишларингизни сўраб қоламан.
Эътиборларинг учун рахмат.