Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ВИЛОЯТ АНЖУМАНИ
2020-12-07 15:05:09 802
Туманимиздаги 38-ИДУМда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ижроси бўйича вилоят миқёсида ўқув семинар ташкил қилинди. Семинарда ВХТБ мактаблар бўлими бошлиғи А.Ғаниев, бошқарма мутахассиси У.Раҳматуллаев, шунингдек, Тошлоқ, Қўштепа, Олтиариқ, Ёзёвон туманлари ва Қувасой шаҳрида фаолият олиб бораётган ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари директор ўринбосарлари ҳамда педагог ходимлари қатнашдилар.
Иштирокчиларга 38-ИДУМ директори И.Шералиев мактаб ҳақида ва бугунги семинарнинг туб моҳияти тўғрисида маълумот берди. Мактаб математика ва тарих фанларига ихтисослаштирилгани учун бугун шу фанлар бўйича очиқ дарслар ташкил қилинишини таъкидлаб ўтди. Математика фани ўқитувчилари Комилжон Маликов, Тожиаҳмад Саиджонов, Ортиғали Солиев, Азимжон Исломовлар, тарих фани ўқитувчилари Ҳимоят Латипова, Раҳнамо Раҳматуллаева, бошланғич синф ўқитувчилари Марям Ботирова, Замира Дадажоновалар томонидан ташкил қилинган очиқ дарслар меҳмонлар томонидан яхши ва намунали, деб баҳоланди. Мактабнинг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси Д.Абдураҳимова томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юзасидан тақдимоти иштирокчиларга намойиш этилди.
Семинар сўнггида мактаб жамоасига бугунги юксак савияда ташкил этилган тадбирлар учун ВХТБ мактаблар бўлими бошлиғи А.Ғаниев миннатдорчилик билдирди .