Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ЎҚУВ МАРКАЗИ СЕРТИФИКАТЛАРИ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ
2020-12-05 13:59:16 680
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 октябрдаги ПФ-6079 фармонига асосан “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясида Фарғона вилоятидан 2020 йилнинг IV чорагида Ёзёвон тумани белгилаб олинган. Бунга асосан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Фарғона филиали томонидан Ёзёвон туманидан ҳар ойда 30 нафардан ортиқ ходимни Марғилон шаҳридаги “Рақамли технологиялар маркази”да ахборот технологиялари соҳасида бепул ўқитиш режалаштирилган.
Бу марказда 31 нафар юртдошимиз ўқиётгани ҳақида хабар бергандик. Машғулотлар 2 ҳафта давом этди. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган 31 нафар тумандошимизга сертификатлар топширилди.
Ҳурматли юртдошлар!
Бу ахборот технологиялари соҳасида ўқиш учун яхши имконият. Агар Сизда бу соҳада ўқиш истаги туғилса, 73-412-11-37 телефонига қўнғироқ қилиб, маълумотлар олишингиз мумкин!