Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
МАҲОРАТ ДАРСИГА АЙЛАНДИ
2020-11-06 16:57:24 811
2-мактабда тумандаги мактабларнинг инглиз тили ўқитувчилари семинар-тренинги ўтказилди. Тренингни шу мактабнинг иқтидорли инглиз тили фани ўқитувчиси Насибахон Холматова ташкиллаб, олиб борди.
Янгича услубда ташкил этилган семинарда иштирокчилар бўлинган ҳолда нутқ ўстириш машғулотида бир-бирларини тўлдирган ҳолда инглиз тилида мулоқот олиб бордилар.
Инглиз тилида куйланган қўшиқда тушириб қолдирилган сўзларни топиш машғулоти ҳам жуда қизиқарли ўтди. Бу машғулотда ҳам қатнашчилар фаоллик кўрсатишди.
Ҳаракатни ифодалаган ҳолда мулоқотни ўрганиш машғулоти, об-ҳавога мослаб сўз ҳаракатлари ясаш, дарс жараёнида амал қилиниши лозим бўлган тил қоидалари бўйича машғулотлар ҳам иштирокчиларга янгилик бўлди.
Маҳорат дарсига айланган семинардан қатнашчилар ўзлари учун зарур бўлган кўникмаларни олишди.