Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 10 Users Statistics phone helpline


Секторлар фаолиятидан

×

 2020-10-16 09:20:06    877

Download pdf
Print out


МУАММОЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА ВА ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Ёзёвон туман прокурори, 2-сектори раҳбари И.Ходжаев Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини Чўянобод кўчасида яшовчи хонадонларга маҳалла фуқаролар йиғини маъсуллари билан кириб, фуқаролар билан учрашиб, суҳбатлашди.

 

 

Учрашувда, Чўянобод кўчаси, 15-уйда яшовчи Гулзодахон Отахонова сектор раҳбаридан янги қурган уйи учун эшик ва ром олишда қийналаётганлигини айтиб, ёрдам сўради. Г.Отахоновага 2 дона эшик ва 2 дона ром олиб берилиб, ушбу камчилик жойида бартараф этилди.

 

 

2-сектор раҳбари, туман ДСИ ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти мутасаддилари билан биргаликда «Деҳкон бозори»да нарх-навонинг суъний оширмаслик ва савдо қилиш жараёнларида карантин ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши бўйича ўрганди.

 

 

Ўрганиш натижасида туман ДСИ ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти мутасаддилари ҳамда “Деҳқон бозори” масъулларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

 

2-сектор раҳбари ҳудудидаги тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри учрашиб, улар билан очиқ мулоқот қилди.

 

 

Мулоқот давомида тадбиркорларга савдо қилиш жараёнларида карантин ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ