Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 17 Users Statistics phone helpline


МАТБУОТ АНЖУМАНИ

×

 2020-10-07 16:24:41    738

Download pdf
Print out


Халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессиясидан сўнг оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманини туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари А.Худойқулов қисқача кириш сўзи билан очди. Сўнг савол-жавоблар бошланди.

Блогер Усмон Қодиров:

– Ёзёвон туманида қишлоқ хўжалиги борасида ўзига хос мактаб яратилган. Пахтачиликда томчилатиб суғориш технологияси кириб келди. Туманда бу борада қандай ишлар амалга ошириляпти?

Туман ҳокими Й.Бойигитов:

– 2020 йилда бешта фермер хўжалигининг 340 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияси асосида ҳосил етиштирилди. Натижа ёмон эмас. Хосилдорлик 40 центнерга боряпти. 2021 йилда томчилатиб суғориладиган майдонни 1000 гектарга етказамиз.

Исҳоқжон Каримов – “Марказий Фарғона” газетаси бўлим мудири.

– Ёзёвон балиқчиликка ихтисослашган туман. Лекин тирик балиқ сотадиган дўкон йўқ.

– Деҳқон бозорида тирик балиқ сотувини ташкил қилгандик. Натижаси яхши бўлмади. Бизда балиқхоналар кўп. Халқимиз тайёр пиширилган балиққа ўрганган. Агар зарурат бўлса, балиқ дўконини очиш муаммо эмас, –деди туман ҳокими.

И.Каримов: – Туман марказида пиёдалар йўлагини “Дамас” ва бошқа машиналар банд қилиб олади. Автотураргоҳ муаммоси қачон ҳал бўлади?

– Деҳқон бозори орқасида автобус ва “Дамас”лар учун автотураргоҳ тайёр –деди туман ИИБ бошлиғи Ҳ.Тошпўлатов. –Автотураргоҳга борувчи йўллар асфальтланган. Яқин кунларда ишга тушади.

Келгусида ҳам шундай матбуот анжумани ва брифинглар ўтказишга келишиб олинди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ