Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-10-03 11:23:12    645

PDF yuklash
Chop etish


Пандемия даврида фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат кўрсатиб, меҳр-оқибат, саховат каби халқимизнннг азалий қадриятларини улуғлаб, жамиятимизда тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик намуналарини намоён этган бир гуруҳ фидойи юртдошларимизнинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб, «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирландилар. Тақдирланганлар орасида тиббиёт, санитария эпидемиология осойишталик маркази ходимлари, саховатпеша фермер ва тадбиркорлар бор.

Ушбу тантана муносабати билан туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда 18 нафар фидойи инсонларга кўкрак нишонлари топшириш маросими ташкилланди. Кўкрак нишонларини тўртта сектор раҳбарлари йиғилганларнинг олқишлари остида эгаларига топширдилар.

– Бизнинг камтарона меҳнатимиз эъзозланиб, юксак баҳоланганидан хурсандмиз, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Дониёр Абдуллаев. –Бу мукофот бизни янда шижоат, янада фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди.

 – Фидойи, саховатпеша инсонларни тақдирлаш тадбири ҳали яна давом этади, Ёзёвонда мана шундай инсонлар сони ортиб бораверсин, – деди тадбир ниҳоясида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Й. Бойигитов.

"МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА" мухбирлари.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ