Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СИНОВЛИ ДАВР КЎЗГУСИ

×

 2020-08-07 10:56:14    786

PDF yuklash
Chop etish


Гапни рости коронавирус пандемияси даврида жуда кўп одамларни асл башараси очилиб қолди. Президентимиз карантин даврида уйда қолиб вақтинча ишини йўқотган фуқароларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш хақида кўплаб қарор ва фармонлар чиқаряптиларки, буларнинг барчаси аҳолини ҳозирги синовли даврдан эсон-омон олиб чиқишга хизмат қилишга йўналтирилгандир. Президентимиз фармони билан Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолининг камбағал, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бор қисмига ҳайитлик пули тарқатилди. Умрингни бергур тележурналистларимиз бу жараённи ойнаи жаҳон орқали кўрсатгандан сўнг ана кўринг, томошани. Барча МФЙ биноларига одамлар оқиб кела бошлади. Савол битта "менга пул қани" ёки "Президент берган пулни нега қизғонасан"? Ҳой барака топгур, аҳир бу пуллар камбағал ёки вақтинча шунга муҳтож инсонларга десанг тушунишни истамайди. Ўзим маҳалла тизимида ишлаганим учун кўп йиллик меҳнат фаолиятимда кўпчиликни яхши танимаган эканман. Коронавирус бамисоли кўзгу мисол одамларнинг асл қиёфасини очиб ташлади. Ҳақиқий камбағал остонамни хатлаб келмади. Уларнинг рўйхатини шакллантиришда кенг жамоатчилик, маҳалла оқсоқоллари, кўчабошилар, иштирокида маслаҳатлашиб, ундан сўнг туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи уйма-уй кўриб чиқиб, шундан сўнггина лойиқлар танлаб олиниб, "темир дафтар"га киритилди. Аммо, муттаҳамлик билан Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан берилаётган ёрдамларни суистеьмол қилиб, юқориларга қўнғироқ қилиб, у ёки бу идораларга чопиб, арз-додини достон қилгувчилар ҳам йўқ эмас.

Республикамизнинг барча ерида, ҳусусан бизнинг Ёзёвон туманида ҳам ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси карантин бошлангандан буён деярли ҳар ҳафта бошида эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб турдилар. Худога минг қатла шукр бу синовли даврда фермерларимиз, тадбиркорларимиз ҳам саховатдан четда турмай, поҳ демай бир неча маротаба озиқ-овқат маҳсулотлар ҳатто пул маблағлари тарқатдилар. Бу жараёнда ўзлари ошиб-тошиб кетмаган ўрта ҳол фуқароларимиз ҳам саховатдан четда турмаганини кўриб, бағри кенг ўзбек миллатидан бўлганимга ўзимда ифтихор сезаман. Шундай танти, қўли очиқ инсонларни кўрганингда юқорида "яхшилик" билан номлари зикр қилинган доғлар ёмғирдан кейин тиниқлашган осмон янглиғ, кўнглингни мусаффолик эгаллайди.

Иккинчи жахон уруши пайтида Ленинград қамалидан чиққан етим болаларни ўз бағрига олиб, бир бурда нонини баҳам кўрган халқнинг давомчилари занжири тоабад узилмагай, зеро меҳр-шафқат уруғини доимо авлодлар қалбига сингдиришдай улуғ ишни бошида Президентимиз турибди. 

А.ЭҲСОНОВ,

Қўрғонча МФЙ раиси.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ