Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фармон ва ижро

×

 2020-08-07 09:27:36    749

PDF yuklash
Chop etish


ЯНГИ ХИЗМАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш фаолиятидаги ёндашувларни ҳамда санитария-эпидемиология хизматининг институционал асослари ва ташкилий тузилмасини ҳозирги мураккаб шароит ва орттирилган тажрибалардан келиб чиқиб такомиллаштиришни талаб этмоқда. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлигини таъминлашнинг маҳаллалар ва аҳоли хонадонлари даражасигача қамраб оладиган яхлит тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлда “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, ҳар бир оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда мобил гуруҳлар ташкил қилинади ҳамда улар учун соддалаштирилган йўриқнома ишлаб чиқилади. Лаборатория текшируви амалиётига хусусий секторни жалб қилган ҳолда экспресс-тест ва иммунофермент таҳлили усуллари киритилади, аҳоли томонидан мурожаат қилинганда ҳамда уларда касаллик белгилари аниқланганда тезкорлик билан коронавирус инфекциясига таҳлил олиш ва таҳлил натижаларини 3 кунлик муддатда уларни шахсий телефон рақамлари орқали хабардор қилиш чоралари кўрилади.

Шунингдек тиббиёт муассасалари ўртасидаги ахборот алмашиш тизими соддалаштирилади – ҳисоботлар тури, даврийлиги ва бошқа қоғозбозликлар билан боғлиқ жараёнлар электрон тизимга ўтказилади, беморларни саралаш, эвакуация қилиш, даволаш жараёнини мониторинг қилиш гуруҳлари тузилади фармон билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил этилди.

Шунингдек санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.

Санитария-эпидемиология хизматининг тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларига коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланади.

2021 йил 1 январдан бошлаб Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда лавозим маошига – 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда – 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Фармон билан, Санитария-эпидемиология хизматининг бюджетдан ташқари Махсус жамғармаси ташкил этилди.

Тадбиркорларга санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси берилади. 2020 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорларга уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига асосан “Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси”ни бериш амалиёти жорий қилинади. Белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан уч хил турдаги – “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилади.  “Яшил” тоифадаги белгига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан ўрганилиши ва текширилишига йўл қўйилмайди (оммавий заҳарланиш ва гуруҳли касалликлар қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно).

Белги тадбиркорлик субъектларининг ташаббуси билан (ихтиёрий) ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда давлат органлари ташаббуси билан (мажбурий) берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2020 йил 1 ноябрга қадар содир бўлган фавқулодда ҳодиса, табиий офатлар, пандемия даврида йўл қўйилган камчиликлар ва орттирилган тажрибадан келиб чиқиб, «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги ва «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларни янги таҳрирда ишлаб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш кўрсатмаси  берилди.

З.БЎТАБАЕВ,          

Ёзёвон туман адлия бўлими бошлиғи.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ