Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МИРИШКОР

×

 2024-07-22 11:11:42    444

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов эрта баҳор уста кўчатчи Олимжон Олимов хонадонида 7 сотиҳ иссиқхонада етиштирилаётган кўчатларни кўриб, у билан суҳбатлашганди. Суҳбат давомида О.Олимов туман ҳокимига мурожаат қилиб, ер ажратилиш ва у ерда иссиқхона қуриб, полиз экинларини етиштиришини айтганди. Туман ҳокимининг тавсияси билан ака-укалар аукцион орқали ер ютиб олишиб, деҳқон хўжалиги ташкиллашди.
Туман ҳокими Олимжон етиштираётган маҳсулотлари билан танишиш мақсадида Марказий Фарғона ММТПда бўлди. 
Миришкор деҳқон етиштираётган 1,5 га тарвуз, 1,5 га қовун, 10 сотиҳда иссиқхона ва у ерда томчилатиб суғориш усулида етиштирилаётган бодрингларни кўрган киши ҳавас қилади. Иссиқхонага 3 минг туп бодринг кўчат экилган. Деҳқон шу кунгача бодринг килосини 4,5 минг сўмдан сотиб, 30 млн. сўм даромад қилганини маълум қилди. Ҳали ҳосил мўл.
Туман ҳокими миришкорга раҳмат айтиб, иссиқхонасини кенгайтириш ва ишчи ўринларини ошириш бўйича топшириқлар берди.
Баракасини берсин, Олимжон!