Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Футбол

×

 2023-05-27 16:01:26    148

PDF yuklash
Chop etish


ДХХ КУБОГИ ХОНОБОДДА


Туман марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун катта футбол мусобақасининг  туман босқичи финал ўйини бўлиб ўтди.
Финалда Марказий Фарғона ва Хонобод МФЙ ёшлари жамоалари куч синашдилар. 
Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинга туман сектор раҳбарлари, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими, туман ҳокимлиги масъуллари, ташкилот, корхона раҳбарлари ва албатта, футбол ихлосмандлари ташриф буюришиб, ажойиб финал ўйинининг гувоҳига айландилар.
Майдонда тўп сурган ҳар икки футбол жамоаси аъзолари чиройли ўйин намойиш этдилар. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Ғолиб жамоа пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. 11 мертдан тўп тепишда Хонобод МФЙ ёшлар жамоаси 4:1 ҳисобида устун келишиб, ғолибга айландилар. Энди улар вилоятда туманимиз шарафини ҳимоя қилишади.
      Мусобақа якунида марказий ўйингоҳга ташриф буюрганлар ҳаяжонли дақиқаларнинг гувоҳига айланишди. Ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 
Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бир ой давомида муросасиз мусобақа давом этганини айтиб, барча футболчиларни, ўйингоҳга йиғилган мухлисларни футбол байрами билан табриклаб, ғолибларга вилоят босқичида муваффақият қозонишларини тилади.
   Финал ғолибларига сектор раҳбарлари, ДХХ масъуллари қимматбаҳо совғалар ва ДХХ кубогини топширишди.
Шунинг билан натижалар қуйидагича кўриниш олди.
Катта футболда 1-ўрин Хонобод, 2-ўрин Марказий Фарғона, 3-ўрин Сойбўйи МФЙ ёшлар жамоасига насиб этди.
Мини футболда эса 1-ўрин Қўрғонча, 2-ўрин Марказий Фарғона, 3-ўрин Тараққиёт МФЙ ёшлар жамоаси муносиб топилди.
Бу мавсумда биринчи бор қизлар ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ўтказилди. Қизлар жамоалари бўйича 1-ўрин Қорасой, 2-ўрин Гулистон, 3-ўрин Янгиобод МФЙларнинг қизлар жамоаси эгаллашди.    Барча фахрли ўрин соҳиблари салмоқли қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Футболчию мухлислар илгари тақдирлашлар бугунгидек совғага бой бўлмаганини эътироф этишди. Энди уччала гуруҳнинг биринчи ўринни эгаллаган жамоалари вилоят босқичида Ёзёвон шарафини ҳимоя қилишади. Омад тилаймиз. 
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ