Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФОЙДАЛИ СЕМИНАР

×

 2023-05-27 15:54:30    134

PDF yuklash
Chop etish


Тошҳовуз МФЙ Марказ қишлоғидаги 27-ДМТТда ташкилотлар директорлари ва ходимлари иштирокида болажонларга таълим-тарбия беришда турли услублардан фойдаланиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 
Ташкилот очилганига ҳали кўп бўлмади. У ерга ишга қабул қилинган ходимларнинг кўпчилиги ишини шу ташкилотдан бошлашган. Шундай бўлишига қарамасдан ташкилот раҳбари Муҳайёхон Қаҳҳорованинг тажрибалилигидан ишларни тўғри ташкиллагани кўриниб турибди. 
Ташкилотга ташриф буюрган борки, эртаклар оламига тушиб қолгандай ҳис қилади, ўзини. Семинарга яхши тайёргарлик кўрилган. Турли қўл меҳнати билан ясалган кўргазмалар кишини лол қолдиради.
Дид билан безатилган саҳнада ташкилотлар масъуллари жам бўлдилар. – Барчамизнинг мақсадимиз болаларга сифатли таълим-тарбия бериш, – дейди туман ММТБ мудири Ф.Юлдашев. – МТТда болажонларни тўғри йўлга йўналтирсак, мактабда қийинчилик бўлмайди.
–Семинарни ўтказишимиздан мақсад тажрибаларимизни ўртоқлашиш, –дейди мактабгача таълим бўлими мудири Х. Саримсақова. – Келганлар ўзлари учун нимадир ўрганиб, ўз ташкилотида ўртоқлашишади. Ютуқ-камчиликларимизни шундай семинарларда айтамиз.
Кўргазмали семинарда болажонларнинг турли йўналишларда чиқишлари даврани қизитди, йиғилганлар қарсаклар билан олқишлашди.
Шунингдек, гуруҳлар тарбиячиларининг шартлар бўйича танлови бўлиб ўтди. Тажрибали ташкилот раҳбарларидан тузилган ҳакамлар ҳар бир шартлар бўйича ўзларининг бахоларини бериб, тўғри, нотўғри томонларини изоҳлаб кетдилар.
Тадбир сўнгида иштирокчилар бундай семинарларни давомли, режа-жадвал асосида давом эттиришга келишиб олдилар.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ