Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови

×

 2022-05-24 17:09:01    339

PDF yuklash
Chop etish


БИР МАКТАБДАН ИККИ РАИС


Ижодкор МФЙда раис сайлови ўтадиган 19-мактабда тадбир бошланишидан анча вақт илгари вакиллар жам бўлдилар. Бу маҳалланинг келажагига беъэтибор эмасликларидан далолат.
100 дан зиёд маҳалланинг катта-кичик аҳолисидан сайланган вакиллар йиғилган спорт залида  ишчи гуруҳ раиси Муроджон Маматов сайловни ўткпзиш бўйича тушунчалар берди.
Сайловга ташриф буюрган туман сайловга кўмаклашувчи комиссияси раиси аъзолари кўз ўнгида раёсат аъзолари ва саноқ комиссияси аъзолари сайланди.
МФЙ раислигига номзодлар Сафарбек Жангиев ҳамда Акрамжон Худоёровнинг таржимаи ҳоли ҳақида вакилларга таништирилди.
Номзодлар С.Жангиев ва А.Худоёров вакилларга сайлов олди дастурини баён қилдилар.
Вакиллар номзодларга келажакда амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича саволларини беришиб, жавоб олдилар.
Йиғилганлар иштирокида сайлов бошланди. Бирин-кетин сайловчилар ўзлари танлаган номзодга овоз бердилар.
Саноқ комиссияси томонидан берилган овозлар жамланиб, эълон қилинди.
Маҳаллага янги раис сайланди. С.Жангиев 74 фоиз овоз тўплаб раис бўлди.
Янги раиснинг келгуси фаолиятига сайловга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси И.Шералиев комиссия аъзолари М.Хатамов, А.Худойқулов, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи М.Охунов ва оқсоқоллар омад тиладилар.
Шу пайтгача Ижодкор МФЙ раиси сифатида ишлаб келган А.Хайитовга ҳурмат бажо келтирилиб, совға-саломлар билан кузатишди.
Ижодкордаги сайлов қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда, фаоллик билан ўтди. Сайловчилар томонидан ўринли фикрлар билдирилди. Сиёсий жараёнга фуқаролар бефарқ эмасликлари яққол сезилди.
Тадбирдан сўнг маҳалла идорасида дастурхон тузалиб, маҳалла нуронийлари эски раисга раҳмат айтишиб, янги раис ишларига барака тилаб, дуо қилдилар.
20-мактаб жамоасининг фаолияти ҳақида кўп ёзганмиз. У ерда ишлаган мактаб директори М.Отажонов 16 майда Қатортолга раис бўлганди. Орадан саккиз кун ўтиб эса ушбу мактаб ўқитувчиси С.Жангиев Ижодкорга раис бўлди.
Барча раисларга фуқароларнинг ишончларини оқлашлари тарафдоримиз.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ