Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзаро ҳамкорлик келажакда ўз самарасини беради

×

 2022-05-21 09:26:08    364

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни  ва суд тизимига оид ислоҳотларни амалга ошириш суд идораларининг асосий вазифаси ҳисобланади.Шунингдек, мазкур вазифани амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қаторида вилоят ва туман ҳокимларининг оила ва хотин қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳам муҳим рол ўйнайди.Фарғона вилоят судининг фуқаролик судлов ҳайъати раиси ҳамда Фарғона вилоят ҳокимининг оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи томонидан 2022 йил 1 февралда тасдиқланган меморондумнинг ҳудудлардаги ижросини таъминлаш ҳамда оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида  тумани оила ва хотин қизлар бўлими билан ҳамкорликда семинар машғулоти ўтказилди.Семинар машғулотларида Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди раиси С,Акбаров оилавий ажримларни олдини олиш, низоли оилалар ўртасида тушунтириш ишларини амалга оширишда биринчи навбатда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила ва хотин қизлар бўйича маслахатчиларнинг роли жуда мухим эканлигини такидлаб, оилавий низоларни олдини олиш учун амалга ошириши лозим бўлган чоралар ҳамда оилавий низоларнинг ўзига хос ҳуқуқий томонларини ва ҳозирда долзарб масалалардан бири бўлган коррупция масаласига эътибор қаратиб, коррупциянинг оқибатларини семинар иштирокчиларига етказдирди.
   Семинар машғулотлари савол жавобларга бой бўлиб, туманлардаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила ва хотин қизлар бўйича маслахатчилар ўз амалиётида дуч келадиган муаммоли ҳолатлар юзасидан саволлар беришди. Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов муаммоли ҳолатлар юзасидан берилган саволлар бўйича асослантирилган жавоблар берди. 
    Семинар якунида “Чақалоқ ва одам савдоси”, “Уй-жой низолари”, “Никоҳ ва оила конституция ва қонунларимиз ҳимоясида” буклетлар ва  бошқа тарқатма материллар тарқатилди.Келгусида оила ва хотин қизлар бўлими билан судлар ўртасида бу каби тадбирларни доимий ўтказиш белгилаб олинди. 
 

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.