Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


АЖДОДЛАРИМИЗ ХОТИРАСИ ЮРАГИМИЗДА МАНГУ ЯШАЙДИ

×

 2022-05-08 12:51:20    319

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвонлик II жаҳон уруши қатнашчиларига бағишлаб ўрнатилган “Уруш йўлларида” монументал ёдгорлиги бунёд этилганига 41 йил тўлди. Ўтган  йиллар давомида бу ерда кўплаб тантаналар нишонланди. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкилланган бу йилги тантанали тадбир  эсда қоларли бўлди. Ёдгорлик пойи гулларга тўлди.

Байрам тадбирида фронт орти меҳнат фахрийлари, афғончи жангчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Дастлаб туман ҳокими бошлиқ сектор раҳбарлари, мудофаа ишлари бўлими, ички ишлар, мактабгача таълим, халқ таълими, афғончилар, тиббиёт бирлашмаси, ёшлар ишлари агентлиги, давлат идоралари вакиллари “Уруш йўлларида” монументал ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйишиб, таъзим бажо келтиришди.

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Президентимиз томонидан II жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти қатнашчиларига яратилган шароитлар, ёзёвонлик жангчилар ҳамда фронт ортидаги ота-бувиларимизнинг ғалабага қўшган ҳиссасига алоҳида тўхталди. Тадбир иштирокчиларини, улар орқали жамоалари, оила аъзоларини байрам билан табриклади.

Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлар туман бўлинмаси раиси А.Абдуллаев сўзга чиқиб, юртдошларимизни байрам билан табриклади.

Тадбирда МТТ жажжи жамоаларининг ҳамда 16-мактаб ўқувчиларининг қизқарли чиқишларини йиғилганлар олқишлар билан томоша қилдилар.

II жаҳон уруши йилларида 912 нафар ёзёвонлик урушга кетган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпининг ҳоки ўзга юртларда қолиб кетди. Бугунга келиб, қолганлари ҳам орамизда йўқ. Улар ўзларининг урушга қўшган ҳиссалари ва жасоратлари билан юрагимизда мангу яшайдилар.

Хотира тадбири “Файзли дўстлар” мажмуасида файзли дастурхон атрофида давом этди. Ўтган аждодларимиз руҳи покига бағишлаб, тиловат қилинди.

Сектор раҳбарлари томонидан Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлар туман бўлинмаси раиси А.Абдуллаев ва туман МИБ бош шифокори Юсуфжон Мамажоновга “Собиқ иттифоқ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилганининг 30 йиллиги” медали ва эсдалик совғаларини топширишди.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ