Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" МАССИВИ — ЧИНАКАМ ЁЗЁВОН МЎЪЖИЗАСИ

×

 2022-01-13 15:54:17    108

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-32-фармонига асосан аҳолига муносиб уй-жой ва яшаш шароитларини яратиш, қулай инфратузилма билан таъминлаш ҳамда “Янги Ўзбекистон” массиви ташкил этиш мақсадида Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудида жойлашган Марғилон-Улуғнор йўлининг шарқ томонидаги 65,4 гектар ер майдони танлаб олинди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, республика бўйича “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши учун жами 455,6 гектар майдон танланган бўлиб, энг кўпи Ёзёвон туманига ажратилган..Ушбу шаҳарчада 138 та 5-7 қаватли жами 3856 та хонадондан иборат уйлар қурилиши режалаштирилган.Шунингдек, ушбу ҳудудда 2 та 1080 ўринли умумтаълим мактаби, 3 та мактабгача таълим ташкилоти, маданият уйи, умумий овқатланиш шахобчаси, савдо ва кўнгилочар маскан, супермаркет, МФЙ биноси, 100 ўринли  поликлиника, дорихона, 3 та маиший хизмат кўрсатиш биноси, 3 та савдо дўкони, бизнес маркет бинолари қурилиши режалаштирилмоқда. Ушбу янги қурилаётган шаҳарчада яшовчи фуқароларни иш билан таъминлаш, уларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудга яқин жойда 2,43 гектар кичик саноат зонаси, 3 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилади. 2022 йилда 6 та 7 қаватли, биринчи қавати нотурар, 52 хонадонли, 6 та 5 қаватли биринчи қавати нотурар, 36 хонадонли турар жой, 18 та 5 қаватли 20 хонадонли турар жой қурилади.Шунингдек, жорий йилда 420 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти, тадбиркорлар маркази, маданият уйи, ёшлар маркази, оилавий поликлиника, маросим ўтказувчи бинолар қуриб битказилади. Шунинг билан бирга истироҳат боғи ва спорт ва соғломлаштириш мажмуаси 2022 йилда фойдаланишга топширилади. Мазкур уй-жойларни ичимлик суви билан таъминлаш учун шу ҳудудда 1 дона тик қудуқ қазиш, 2000 куб. метрли сув сақлаш ҳовузи (резервувар) қурилади. Оқава сувларни тозалаш иншооти қурилиши учун ажратилган 13,3 гектар ер майдонигача бўлган масофа 30 км.ни ташкил этади. Туманимизда оқава сувларни тозалаш иншооти мавжуд бўлмаганлиги сабабли сарфланадиган маблағ лойиҳага асосан белгиланади.Электр тармоғига уланиш нуқтасигача 2100 метрни ташкил этиб, 110/35/10 кв Хонобод нимстанциясида трансформатор қувватини катта қувватлисига алмаштирилади. Бунинг учун 7000 млн. сўм,  4,2 км 10 кВли тармоқ қуриш учун 630 млн, 20,2 км 0,4 кВли тармоқ қуриш 2436 млн. сўм,  25 та трансформатор пункти қуриш учун 3500 млн. сўм, 1 фазали 141 дона электрон электр ҳисоблагич ўрнатиш учун 98 млн.сўм, 3 фазали 12 дона электрон электр ҳисоблагич ўрнатиш учун 18 млн.сўм, жами 13682 млн. сўм маблағ сарфланади.Табиий газ тармоғи уланиш нуқтасигача 100 метрни ташкил этиб, 10730 п.м. газ тармоғи ва 33 дона ГТҚ ўрнатилади. Бу ишларни бажариш учун 3782,5 млн.сўм сарфланади.Кўп қаватли уй-жойларнинг ички йўллари ички кириш йўллари ва бетон лотоклар ўрнатиш 14 км.ни ташкил этиб, сарфланадиган маблағ лойиҳага асосан белгиланади. 400 дона кўча ёритиш тизимини ўрнатишга 5545 млн. сўм маблағ кетади.Кўп қаватли уй-жойларни кўкаламзорлаштириш майдонлари суғориш тизимини қуриш учун сарфланадиган маблағ 10190 млн. сўм ни ташкил этади.Истироҳат боғини қуриш учун 4 гектар ер майдони танланган бўлиб, сарфланадиган маблағ 6000 млн. сўмни ташкил этади.Массив ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқларни бетонлаш ва атрофига панжаралар ўрнатиш лойиҳага асосан белгиланади.   Янги массивда иш бошланди.Айни шу кунларда “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК томонидан 2022 йилда қуриладиган уйлар учун бошланғич тўлов учун маблағ қабул қилиняпти.Бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви Ёзёвон учун, сизу биз учун мўъжиза. Водий маркази, катта йўл бўйи, бозор бир қадам, мактаб, боғча, иш ўрни... Бу мўъжиза бўлмай нима? Катта авлод вакиллари  йўл бўйида қурилиш бўлишини орзу қилиб ўтиб кетдилар. Оталаримиз орзуларини рўёбини кўриш бизнинг авлодга насиб қилиб турибди.“Янги Ўзбекистон” массивидан уй олувчилар туман ҳокимлиги қурилиш бўлимида рўйҳатга олинмоқда.
Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.