Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҲИКМАТ ҲИРА ТОРТГАН КУН ёҳуд оила энди муқаддас эмасми!

×

 2021-09-29 09:37:50    59

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунимиз жадаллик билан ривожланиб боргани сайин одамлар ўзгариб бормоқда. Дунё миқёсида кенг қулоч ёйган технологик тараққиёт одамларни дабдаба, енгил дунёқараш қадриятларга нисбатан бепарволик сари етакламоқда. Одамларимизда тобора авж олиб бораётган материалистик кайфият ўзгаларга баҳо бериш мезонларини ҳам ўзгартириб юбораётганини кўриш мумкин. Одамларга уларнинг уяли алоқа воситалари, кийган кийимлари, транспорт воситалари русуми ва шу каби бошқа мезонлар асосида баҳо бериш авж олмоқда.

Бу эса миллий қадриятларимизга, узоқ ўтмишдан мерос қолган анъаналаримизга болта урмоқда. Шу сабабли ҳам бугун одамлар орасида оқибат, хурмат, ишонч ва бирдамлик туйғулари танқис бўлиб бормоқда.

Афсуски, бундай салбий ўзгаришлар инсоният билан тенг бўлган қадриятлар оила муқаддаслиги, аёлнинг ожиза экани каби қадриятларни ҳам четлаб ўтмаяпти. Бугун ёшлар оилага енгил- елпилик билан, оддий бир келишувдек муносабатда бўлмоқдалар ва уларда бу келишувни исталган пайт бекор қилиш мумкин, деган фикр шаклланиб бормоқда.

Бундан ташқари, аёлнинг ожиза экани ҳақидаги қарашларнинг хира тортиши билан бирга аёллардан ибо-ҳаё деган пардалар ҳам кўтарилиб бормоқда. Бу эса жамиятнинг энг кичик бўғини – оилани пароканда қилиб, унинг таназзулига сабаб бўлмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан кўриб чиқилган оилавий низолар негизида ҳамда аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни таҳлил қиладиган бўлсак, юқоридаги фикрлар ойдинлашишини кўриш мумкин.

Масалан, туман суди томонидан 2021 йилнинг 8 ойида кўриб тамомланган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича жабрланувчиларнинг 180 нафари аёлларни ташкил этган бўлса, шундан 66 нафари 18 ёшдан  30 ёшгача бўлган аёллардир.

Аёлларга нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги учун 138 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган бўлиб, шундан 93 нафарига жарима, 41 нафарига маъмурий қамоққа олиш, 4 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, шу тоифа ишларнинг 64 тасида жабрланувчи аёлнинг ҳуқуқбузарни кечиргани, ҳуқуқбузарлик содир этган шахс жабрланувчининг яқин қариндоши (турмуш ўртоғи, акаси, укаси  ва бошқа) бўлгани сабабли енгил жазо тайинлашни сўраганини инобатга олиб, модда санкциясида назарда тутилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинланган, 43 та ҳолатда эса томонлар ўзаро ярашиб олганликлари учун ҳуқуқбузарлар маъмурий жазо чоралари қўлланилмасдан огоҳлантириш билан кифояланилган.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг 8 ойида 127 нафар аёл томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилаётгани улардаги ибо пардасининг сийраклашганидан далолат беради. Аёллар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг 78 тасига маъмурий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 49 та ҳолатдаги аёллиги ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб огоҳлантириш билан чекланилган.

Содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг 30 тасида оиладаги ўзаро келишмовчилик натижасида енгил тан жароҳати етказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлиб, ушбу ҳуқуқбузарликлар эр-хотин, қайнона-келин, ака-укалар орасида кўплаб кузатилмоқда. Кўриб тамомланган 30 та ҳуқуқбузарлик ишининг 15 тасида 15 та шахсга нисбатан маъмурий жазолар тайинланган, 6 та ҳолатда ҳуқуқбузарнинг шахси ва жабрланувчининг фикри инобатга олинган ҳолда енгилроқ жазо чоралари қўлланилган. 15 та ҳолатда эса тарафлар ўзаро ярашиб олганликлари ва бундай ҳолат такрорланмаслигига суд олдида сўз берганликлари учун ҳуқуқбузарликка оид иш тугатилиб, огоҳлантириш билан чекланилган.

Юқоридаги рақамларда кўриш мумкинки, бугунги кунда нафақат фуқаролар ўртасида, балки бир оила вакиллари ўртасида ҳам ўзаро тушунмовчиликларни ҳуқуқбузарлик содир этиш орқали ҳал этилмоқда. Бир оила аъзолари, қон-қариндош ёки жигарларнинг бегоналашуви, фалокатга олиб келмасидан фуқароларга оиланинг муқаддаслигини эслатиш ва миллий қадриятларни ёдга солиш лозим. Зеро, оила бор экан жамият мавжуд бўлади, жамият мавжуд экан – миллат барҳаёт.

 

Р.АРАПОВ,

ЖИБ Ёзёвон туман судининг раиси.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ