Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2021 йил 5 июлда «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6256-сон Фармонга имзо чекди

×

 2021-09-10 08:40:37    563

PDF yuklash
Chop etish


Мазкур Фармон ўзида суд экспертлик фаолиятини янги босқичга олиб чқишга хизамт қилувчи қатор мақсадларни акс эттирди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган концепцияси ва 2021-2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан «Йўл харитаси», шунингдек 2021-2025 йилларда жорий этиладиган экспертиза ва тадқиқот турлари рўйхати ҳамда ушбу Концепцияни амалга ошириш бўйича Кенгаш таркиби кабилар тасдиқланди.

Президент Фармонида Концепциянинг асосий вазифалари ҳам кўрастиб ўтилган бўлиб, улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:

•          халқаро нормалар ва стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг малакали суд-экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини қондириш;

•          суд-экспертлик фаолиятини тизимли равишда такомиллаштириб бориш;

•          барқарор ва илмий талабга жавоб берадиган суд экспертизаси тизимини шакллантириш, суд жараёнларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш ҳамда суд экспертларининг холислиги ва мустақиллигини таъминлаш.

 Бундан ташқари Фармонда суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари муайян муддатлари кўрсатилган аниқ мақсадли режалар асосида белгиланди.

 Жумладан, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга кўра шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилади. Бунда тадқиқот натижаларига кўра мутахассис фикри тақдим этилади;

б) иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга судга қадар тайёргарлик ва суд жараёнида давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат берилади. Экспертиза шартнома асосида адвокат сўровига кўра эксперт хулосасини суд муҳокамасида тақдим этиш ҳуқуқи асосида ўтказилади.

в) нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларини ҳар
3 йилда бир маротаба аттестациядан ўтказиш механизми жорий қилинади;

г) суд экспертларига нисбатан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари татбиқ этилади:

•          суд экспертизасининг муайян тури бўйича узлуксиз равишда камида сўнгги уч йил давомида суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириб келаётган давлат суд экспертлари ушбу ихтисослик бўйича қайта тайёрлашдан ўтмасдан, нодавлат суд эксперти сертификатини олиш учун якуний имтиҳон топширишга ҳақли бўлади;

•          давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари баҳолаш йўналишидаги суд экспертизаси турларини амалга оширишда суд экспертизаларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи тегишли гувоҳнома ва сертификатга эга бўлганда, улардан баҳоловчининг малака сертификати талаб қилинмайди;

•          давлат ташкилотларидаги илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлашга доир рағбатлантириш шартлари давлат суд-экспертиза муассасаларининг ходимларига нисбатан ҳам татбиқ этилади;

•          нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби жорий этилади.

 Адлия вазирлигига нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш борасида қўшимча вазифалар юклатилади.

 Фармон асосида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази тузилмасида Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институт, Адлия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Адлия вазирлиги марказий аппаратида Суд-экспертлик фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими кабилар ташкил этилди.

Бундан ташқари 2022 йил 1 мартдан бошлаб «Е-ekspertiza» ягона электрон ахборот тизими ишга туширилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек ҳужжат билан Фарғона, Термиз, Урганч шаҳарларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ҳамда Самарқанд шаҳрида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияларини босқичма-босқич ташкил қилиш назарда тутилган.

 

Р.АРАПОВ,

ЖИБ Ёзёвон туман судининг раиси.

А.АБДУЖАЛИЛОВ

ЖИБ Ёзёвон туман судининг девонхона мудири.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ