Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚЎШНИЧИЛИК ВА ДИПЛОМАТИК АЛОҚАЛАРИ

×

 2021-09-06 14:23:05    528

PDF yuklash
Chop etish


Ўтган асрнинг 90 йилларига назар солар эканмиз, Марказий Осиё давлатларининг деярли бир вақтда мустақилликка эришганлигига гувоҳ бўламиз. Бугунги кунда ушбу мустақил давлатлар билан алоқаларнинг ҳар қандай кўриниши ижобий сифат касб этмоқда. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатида муҳим омил бўлиб хизмат қилаётган қўшничилик алоқалари қўшни давлатлар билан тинч-тотувликда яшаш ўз ўрнида муштарак манфаатларнинг амалга оширилишини таъминлаб келмоқда. Бугунги мақоламизда эса асрлар оша ўзбек халқи билан ёнма-ён яшаб келган ва тарих синовларига биргаликда дош берган қозоқ халқи яъни Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги қўшничилик сиёсати ҳақида мулоҳаза юритамиз.

 Қозоқ халқи ўзбеклар билан тили, дини, маданияти, урф-одатлари ўхшаш бўлган туркий миллатдир. Тарихдан билишимиз мумкинки, қозоқ халқи ўзбеклар билан ёнма-ён яшаб келган ва бугунги кунда ҳам кучли ва истиқболли алоқаларга эга миллат ҳисобланади. Мамлакат минтақада Ўзбекистон билан кучли иқтисодий, маданий ва ижтимоий соҳаларда асосий ҳамкордир. Мамлакатнинг Ўзбекистон билан чегара қисми ҳам минтақадаги энг катта чегара зона ҳисобланади. Шу ўринда икки мамалакат дипломатик алоқаларининг ўрнатилиш вақтига эътибор қаратар эканмиз, бевосита мустақиллик туфайли мазкур мамалакат етакчилари Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Aбдғганиевич Каримов ва қозоқ халқининг асосчиси Элбоши Нурсултон Назарбойевларнинг сай-ҳаракатлари эсланади. Бунинг мисоли икки давлат ўртасида илк дипломатик алоқалар 1992 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркистон шаҳрига ташрифи давомида ўрнатилган. Бундан ташқари, 1994 йил Қозоғистон Республикаси Президенти Н.Назарбоевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида тарафлар сармоя, хизматлар, товарлар ва ишчи кучининг эркин ҳаракати тўғрисида келишиб олдилар. 2000 йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган учрашувда, икки давлат чегараларини аниқ белгилаб олиш ҳамда ҳарбий соҳада ҳамкорлик ва ўқув машғулотлари тўғрисида келишувларга эришилди. 2001 йил Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг Қозоғистонга расмий ташрифи давомида икки давлат чегараларининг 2440 км. узунликдаги қисми яни, умумий қисмнинг 96 фоизи белгилаб олинди. 2013 йилда икки мамлакат ташқи сиёсатида муҳим аҳамиятга эга бўлган “Стратегик шериклик тўғрисида”ги шартнома имзоланди.

 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остона саммитида Президент Н.Назарбоев билан расмий равишда илк учрашуви ҳам муҳим аҳамият касб етди ва мазкур учрашув давоми ўлароқ 2017 йил сентябрь ойида Н.Назарбоевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи амалга оширилди. Қатор ҳужжатлар имзоланиши билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Элбоши Н.Назарбоевга икки халқ ва мамлакатнинг мустаҳкам қўшничилик алоқаларига қўшган ҳиссаси ва фидокорона хизматлари учун “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.

 Мустақиллик ҳадя қилган 30 йилликка эътибор қаратар эканмиз, қўшничилик алоқаларимизда 1998 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасида имзоланган “Aбадий дўстлик” шартномаси катта таъсир кучига эга ҳужжат ҳисобланади. Бундан кўриниб турибдики, абадий дўстлик икки мамлакатнинг ҳам келгусида амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудий қўшничилик ва икки миллатнинг қариндошлик алоқалари истиқболи учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Этибор берадиган бўлсак, Ўзбекистон ҳукумати минтақанинг бошқа мамлакатлари билан бундай келишувга эга эмас. Бу ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик алоқаларидан далолатдир.

Икки мамлакатнинг қариндошлик ва қўшничилик алоқалари бир нечта халқаро ташкилотлар фаолиятида ҳам муштаракдир. Мисол учун, БМТ, СҲҲТ, МДҲ каби қатор нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ўткизилган қатор саммитларда ҳам бунинг исботини кўришимиз мумкин. Икки мамлакатнинг айнан экологик муаммолар ва Орол фожиасини бартараф этишдаги ҳаракатлари бир қанча хориж матбуотида илиқ фикрлар билдирилишига сабаб бўлди. Бу эса икки мамлакатнинг қўшничилик муносабатларига берилган муносиб баҳо ҳисобланади. Бундан ташқари, мазкур давлатларнинг ижтимоий соҳадаги бир қанча ижобий қадамлари таҳсинга сазовордир. Мисол учун, Қозоғистонда ўзбек мактабларининг ташкил этилиши, олий таълим тизимида эса ўзбек тили ва адабиёти факультетларининг очилиши бу қувонарли ҳолат. Ўзбекистон ҳудудида эса қозоқ тили ва маданияти марказларининг фаолияти, мактаблар ва университетларнинг ташкил этилиши, қозоқ радиоканалларининг фаолияти мустаҳкам дўстликка муносиб жавобдир.

 Қозоғистон кучли иқтисодиётга эга мамлакатдир. Ўзбекистон ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган ташқи сиёсат консепциялари ва дипломатик муносабатларнинг изчил йўлга қўйиб борилиши натижасида бугунги кунда қўшнимиз Қозоғистон Республикаси мамлакатимизнинг энг йирик иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Электр энергияси ва сув таъминоти бўйича бир неча йиллар давомида Қозоғистон Республикаси Ўзбекистон Рерспубликаси билан манфаатли келишувларга эга. Бугунги кунда кучли иқтисодиёт, эркин тадбиркорлик, қазилма бойликлар, тинчлик ва яхши қўшничилик сиёсати олиб бориш натижасида Қозоғистон минтақанинг етакчи давлатларидан бирига айланди. Шундай экан Ўзбекистон Республикаси учун ҳам Қозоғистон билан ҳамкорлик қилиш ҳар доим қулай ва манфаатли ҳисобланган. Чунки, бугунги кунда Қозоғистон Республикасида 550 мингга яқин ўзбеклар ва Ўзбекистон ҳудудида бир миллионга яқин қозоқ миллатига мансуб аҳолининг исстиқомат қилиб келиши ҳам муҳим омиллардан биридир. Бундан ташқари, қўшни мамлакатнинг тинчлик ва осойишталиги ва мунтазам сиёсий муҳитнинг шакллантирилиши унинг қўшничилик сиёсатида ҳам намоён бўлмоқда.

Янги Ўзбекистон янги қўшничилик шиори остида қадам ташлар экан, энг муҳим масалалардан бири чегара муаммосининг бартараф этилишидир. Бундан ташқари, иқтисодий ва маданий алоқаларнинг тубдан янгиланиши, ташқи савдо айланмасида катта улушни ташкил этилиши диққатга сазовордир. Минтақадаги энг тинч ва сиёсий барқарор мамлакатлардан бири бўлган Қозоғистон учун энг йирик ҳамкорлардан бири Ўзбекистон ҳисобланади. 2020 йил Ўзбекистон ЙИМда Қозоғистон асосий ҳамкор давлатлар рўйхатида 3-ўринни банд қилди. Ташқи савдо айланмасининг 8,3 фоиз қисми (2020 йил январь-декабрь ойлари учун) Қозоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келмоқда. МДҲ давлатлари ичида иккинчи, СҲҲТ давлатлари орасида Хитой ва Россия давлатларидан кейин учинчи ўринни банд қилиб келмоқда.

Қозоғистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон билан можорога бормаган минтақадаги ягона давлат ҳисобланади. Aсрлар оша мустаҳкамланиб келаётган қўшничилик алоқалари ва Янги Ўзбекистоннинг янги ташқи сиёсатида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги муносабатларнинг юқори даражага етганлиги ҳеч кимга сир эмас. Мисол учун Қозоғистонда 2018 йилни “Ўзбекистон йили” деб номлаш ва Ўзбекистонда 2019 йилни “Қозоғистон йили” деб нишонлаш бўйича келишувга эришилиши ва Қозоғистон Республикасининг биринчи Президнти Элбоши Н.Назарбоевнинг Шавкат Мирзиёев томонидан муносиб хизматлари учун “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланиши фикримизнинг амалий исботидир.

 

Ҳожиакбар УБАЙДУЛЛАЕВ,

Тошкент давлат юридик университети 2-курс талабаси.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ