Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёзёвон туманида ,, Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним! шиори остидаги байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди.

×

 2023-03-17 09:32:09    148

PDF yuklash
Chop etish


Яшариш, яшнатиш байрами Наврўзга ҳар томонлама тайёргарлик бу йил ўзгача бўлди. Марказий  истироҳат боғига кириб борган киши  байрам шукуҳини ҳис қилади. Чунки боғ озода,  байрамона безатилган.     Наврўз  икки бўлимда--халқ сайли ва концерт дастури билан нишонланди. Истироҳат боғида мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари томонидан кўргазмалар ташкиланди.     21-мактабнинг  фольклор этнографик йўналишдаги чиқишларини сайил қатнашчилари қизиқиш билан томоша қилдилар. 3-мактабнинг ёш ихтирочиларининг  ,, Ёзёвон тесласи",  сенсорли аҳлат қутиси кўпчиликни лол қолдирди.     Мактабгача таълим ташеилотларининг сумалагу кўчма тандирдаги кўк сомсасидан ҳамма таътиб кўрди. Байрамга насибаси қўшилган мисрлик сайёҳлар ҳам Наврўз таомлари жуда ёққанини айтишди.     Сайилдаги ош танлови ҳам жуда қизиди.    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Салоҳиддин Азизбоев  қўшиқлари ёзёвонликларга байрам совғаси бўлди.     Сайил танлов ғолибларини тақдирлаш билан ниҳоясига етди.  ,,Энг яхши Наврўз кўргазмаси" да 1-, 21-, 3- мактаблар  ,, Наврўз оши" да Янгиобод, Марказий Фарғона,   Қорасоқол МФЙлари,  ,,Миллий таомлар кўргазмаси"да 1-сектордаги ДМТТлар,  ,,Фаол аёллар" танловида 1-, 3-, 4-секторлар вакилари фахрли ўринларни эгаллашди. Ғолибларга туман ҳокимлигининг қимматбаҳо   совғалари топширилди.#  #  #
   Байрам концерт дастури олдидан туман ҳокими Дилшоджон Джалилов тадбир иштирокчиларини ва улар орқали оила аъзоларини Наврўз байрами билан самимий табриклади.     --Наврўз деҳқончиликни боши саналади,-деди туман ҳокими.--Яхши ниятда уруғ қадаётган юртдошларимизнинг деҳқонликларига барака берсин. Хирмонларимиз, омборларимиз ҳосилга тўлиб, байрамлар қилайлик.
    Наврўз байрами концерт дастурини Ёзёвоннинг ёш бадиий ҳаваскорлари бошлаб беришди. Кейин дастур таниқли хонандалар гала концертига айланиб кетди.    Икром Абдуллаев, Тоҳир Маҳкамов, Абдужалил Қўқонов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Абдураҳмон Сиддиқов,  Машҳурбек  Райимжонов сингари таниқли санъаткорларнинг чиқишларини байрам иштирокчилари олқишлар билан кутиб олдилар.       Каттаю кичик яйраб рақсга тушди. Байрам ниҳоясига етгач, Ёзёвон кўчалари шодумон юртдошларимиз билан тўлди. Бу галги байрам ёзёвонликлар  қалбига муҳрланди, десак муболаға бўлмайди. 
  Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.