Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"ЯХШИЛАР ҚАЛБИДАМАН"

×

 2021-04-29 17:30:38    452

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвонимиз бой тарихга эга. Унинг тарихини безаган унинг улуғ инсонларидир. Халқ ҳофизи Акбар Ҳайдаров, мулла Йўлдош охунд домла, шоир ва уламолар тошҳовузлик ота-бола Ғурбатий ва Мажрухий, ёзувчи, шоир, таржимон Тўхтасин Жалолов, ёзувчи ва таржимон Тилаволди Жўраев шундай инсонлардир. Яна Муҳаммадали ҳожи домла, “Ёзёвоннинг виждони эди”, деб тарифлаган Ҳусанбой Қосимов улуғлар қаторидадир.

Бир йил бурун Ҳусанбойнинг укаси ФарДУ профессори Абдуғофур Қосимов “Ҳусанбой акам ҳақида бир хотира китоб қилсак”, деб қолди.  Мен қувониб кетдим. Сабаби, Ҳусанбой каби барчага фақат яхшилик тилайдиган, ҳалол, покиза, ахтариб ҳам айб топиб бўлмайдиган инсонлар одамлар хотирасида абадий қолишини жуда-жуда истайман.

Мана бугун ана шу муддао амалга ошиб турибди.  Ҳусанбой Қосимов ҳақида “Яхшилар қалбидаман”  деб номланган китоб босмадан чиқди. Кўзимда ёш билан ўқиб чиқдим, бу китобни. Бу китоб Ёзёвон адабий муҳитида бир дурдона асар бўлди. Бу китобни тумандаги барча ўқув муассасаларида тақдимотларини ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Яна бир қувончли воқеа– куни кеча туман “Марказий Фарғона” газетаси ва ҳокимлик ахборот хизматига янги бинони топшириш маросими бўлиб ўтди. Ҳокимнинг бундай эътибори бизни яхшилар, улуғларимиз ҳақида тинмай ёзишга ундайди.

 

Аҳмаджон  ИСМОИЛОВ,

меҳнат фахрийси.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ