Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЕТТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЁЗЁВОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-11-08 16:30:14    234

PDF yuklash
Chop etish



Кун тартибидаги масалалар бўйича Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашига партиялардан сайланган депутатлар рўйхатга олинди.
Шундан сўнг, Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг биринчи сессияси кун тартибида навбатдаги масала – вилоят ҳокимининг туман ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.


Aмалдаги қонунчиликка асосан туман, шаҳар ҳокимлари вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.


Сессия ишида иштирок этган вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари Ҳабиб Сирожитдинов томонидан туман ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори ўқиб эшиттирилди.


Туман ҳокими лавозимига номзод Джалилов Дилшоджон Турсунмуродович томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури тақдимот қилинди.

Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.


Депутатлар томонидан Ёзёвон тумани ҳокими лавозимига Джалилов Дилшоджон Турсунмуродович номзоди тасдиқланди.