Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
12 КМ ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ТОРИЛАДИ ВА 2 ТА СУВ МИНОРАСИ ЎРНАТИЛАДИ
2023-05-30 19:33:40 206
Туманимизда сўнгги йилларда маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан Қорасой МФЙда 2022-23 йиллар давомида маҳалланинг 10 км ички кўчалари асфальтлаштирилди. Тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Шу кунларда ушбу маҳаллада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги “Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича 12 км тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ва иккита сув минораси ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш учун 1 млрд. 233 млн. сўм маблағ ажратилган.
–Қорасой МФЙда ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари жадаллик олиб борилмоқда, – дейди “Фарғонасувтаъминот” МЧЖ туман бўлими бош мухандиси Ш.Фозилов. – Ҳозирда қувур ташлаш учун 4,5 км кавланиб, ишлар жадаллик билан давом этмоқда.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ