Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ОРАМИЗДАГИ ИҚТИДОРЛАР

×

 2023-05-29 17:22:59    196

PDF yuklash
Chop etish


 28-болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳисобот концерти бўлиб ўтди.
Байрамга туман ҳокимлиги вакиллари, ўқувчиларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрдилар.
   Дастур давомида туман, вилоят, республика ва халқаро танловларда қатнашиб, ютуқларга эришган ўқувчилар ўзларининг маҳоратларини иштирокчиларга яна бир бор намоён этдилар. Айниқса, мактабнинг доирачилар ансамбли, республика кўрик-танловининг “Энг ёш мақомчи” номинацияси соҳиби, 4-синф ўқувчиси Муҳаммадзиё Абдубаннопов, фортепиано бўлими битирувчиси Моҳичеҳра Жўраева, скрипка мутахассислигида 5-синф ўқувчиси Мубина Абдураззақова, республикада ўтказилган “Биз бахтли бўламиз”, деб номланган халқаро кўрик-танловнинг ғолиби Иброҳимжон Султоналиев, Муслима Жамолова ва бир қанча ўқувчиларнинг чиқишларини мухлислар гулдурос қарсаклар билан кутиб олиб, ижроларидан маза қилиб маданий ҳордиқ олдилар.
   Бу ютуқларга эришишда устозларнинг роли катта. Ўқувчиларга таълим-тарбия бериб, шу даражага эришишларида мусиқа ва санъат мактаби директори А.Абдуғофуров, ўқитувчилар А.Абдуғофуров, Н.Аҳмедова, Ҳ. Собиров, Г.Акбарова, Г.Усмонова, Г.Тешабоева, Д.Исмоилова, М.Зокирова, Ҳ.Ҳакимова, М.Ўринов сингари устозларни эътироф этса арзийди.
– Бундай тадбирни ўтказишимиздан мақсад йил давомида қилинган ишлар, эришилган ютуқларни кенг жамоатчилик ва ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳавола этишдан иборатдир, – дейди мусиқа назарияси бўлими бошлиғи Дилшода Мадумарова. – Мактабимизда иқтидорли ўқувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Ўқувчи ва ўқитувчиларга яратилган шароитлар яхши даражада.
Тадбир сўнггида иқтидорли ўқувчи ва ўқитувчиларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, мактаб маъмуриятининг сертификат, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Иқтидорларнинг чиқишларирдан барча бирдек мароқли маданий дам олди. Тадбирдан кўзланган мақсадга эришилди. 
Раҳматилло ШОДМОНОВ.