Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
8,8 КМ ТУПРОҚЛИ ЙЎЛЛАР ШАҒАЛЛАШТИРИЛМОҚДА
2023-05-25 16:55:20 200
Туманимизда кўчаларни шағаллаштириш ва асфальтлаштириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар бериб бормоқдамиз.
Фарғона вилояти ҳокими, вилоят фуқаро муҳофазаси бошлиғи Хайрулло Бозоровнинг 2023 йил 18 майдаги “Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманлари маҳаллаларидаги ички кўчаларнинг шағаллаш бўйича махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан туманимиздаги дастурларга тушмаган маҳаллаларнинг ички йўлларини шағаллаштириш белгиланган.
Ушбу топшириққа асосан, ҳашар йўли билан туманимиздаги маҳаллаларнинг 8,8 км қисмига тош-шағал ётқизиш режалаштирилган. Ички кўчаларни шағалаштириш учун 103 млн. 900 минг сўм маблағ йўналтирилади.
Туман ҳокимининг сайёр қабулларида Гулистон МФЙнинг Чўянобод кўчаси аҳоли вакилларидан шағаллаштириш бўйича мурожаатлар тушган эди. Ҳозирда кўчани шағаллаштириш ишлари бошланди. Аҳоли вакиллари эътибордан хурсанд.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ