Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
18 ЁШГАЧА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРГА ҚАРОВЧИЛАРГА ХАМ 500 000 СЎМДАН НАФАҚА БЕРИЛАДИ
2022-06-13 14:32:33 406
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 17 февраль куни “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–74-сон фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.
Юқоридаги 500 минг сўмлик нафақа, ногиронлиги бўлган болаларга қаровчилар рўйхати шакллантириб бўлинганидан кейин тайинланиши бошланади.
Бу нафақанинг янги тури. Олдин бундай нафақа йўқ эди. Ногиронлиги бўлган боланинг ўзига нафақа берилар эди лекин унга қараб турган шахсларга нафақа берилмаган.
Бундан ташқари, юқоридаги фармонга асосан, болаликдан эмас ҳаёти давомида ногирон бўлиб қолган шахслар хам эндиликда болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар билан тенг миқдорда нафақа олади. Олдинги тартибга кўра, болаликдан ногиронлиги бўлмаган шахслар 440 минг сўм, болаликдан ногиронлиги бўлганлар эса 622 минг сўм нафақа олар эди. Эндиликдан хар икки тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар хам бир хил яъни, 622 минг сўмдан нафақа олади.
С.ҲУСАНОВ,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.