Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИГА БАРЧА БИРДЕК МАСЪУЛ
2022-05-20 09:40:17 334
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилшоджон Джалилов, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Илҳомжон Ходжаев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Дониёр Раҳмонов жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказдилар.
Унда 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, электр таъминотини яхшилаш, уй-жой, соғликни тиклашда амалий ёрдам каби 15 га яқин мурожаатлар жойида кўриб чиқилган бўлса, 5 нафар фуқарога мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қўшимча ўрганиш муддати талаб этиладиган 5 та мурожаат эса назоратга олинди.
Шунингдек, қабулда туман ҳокими фуқаролардан кунлик ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама қилиди. Йўлланаётган ҳар бир мурожаатга барча бирдек масъул бўлиши кераклиги таъкидланди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ