Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БЕРУНИЙ МФЙ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2022-03-10 08:49:09    403

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Джалиловнинг навбатдаги сайёр қабули ёшлар билан учрашув тарзида 1-сектор ҳудудидаги 5-мактабда бўлиб ўтди. 
Унда тумандаги тегишли корхона, ташкилот мутасаддилари иштирок этишди.
Қабулда ёшлар Адҳамжон Солиев, Муҳаммадали Юсупов, Иродахон Комилова, Барнохон Ҳамдамова, Нигора Ҳошимова, Муқаддамхон Тўланова, Муҳтасар Асқарова, Акрам Раҳимов, Ҳасанбой Қодиржонов томонидан билдирилган фикр ва мурожаатлар – мевали кўчат учун кредит, иссиқхона учун субсидия, моддий ёрдам пули, ўқиш учун шартнома пулига ёрдам, иш билан таъминланиш каби бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Туман ҳокими Д.Джалилов йўлланган мурожаатларни масалага даҳлдор масъуллар билан бирма-бир муҳокама қилиб, ижросига муддат белгилади ва назоратида эканлигини таъкидлади.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ